Тҳомас Эдwард "Тҳом" Ёрке (талаффузи: Томас Эдуард Ёрк; 7-октабр, 1968, Англия) — Радиоҳеад рок-гуруҳининг солисти. У гитара ва пианино ва яна бир қанча мусиқий асбобларни чала олади. Ҳозир Оксфордда Рейчел Оуэн ва икки та боласи - Ноа (2001) ва Агнес (2004) билан яшайди.

Тҳом Ёрке
Умумий маълумот
Таваллуди Тҳомас Эдwард Ёрке
1968-йил 7-октябр (1968-10-07) (58 ёш)
Жанрлар Алтернатив рок, электрон мусиқа
Фаолият йиллари 1985-бугун
Тҳом Ёрке

Биографияси

Радиоҳеадгача

Тҳомас Эдwард Ёрке 1968-йил 7-октабрда Веллингтонда дунёга келади. Чап кўзида нуқсон билан туғилган Том Ёрк ҳаётининг илк 5 йилини жарроххоналарда ўтказди. Синфдошлари уни „Саламандр“ лақаби билан чақиришарди ва устидан кулишар эди. Қуээннинг гитарачиси Бриан Майни телевизорда кўриб, унга ҳавас қилиб мусиқачи бўлишга қарор беради. Биринчи гитарасини 7 ёшлигида олди. 10 ёшида мактабидаги бир гуруҳга қўшилди. 10 ёшида биринчи ашула яратди, номи „Қўзиқорин булути“, унда ядро портлашининг натижалари ҳақида гап кетади. Кейинчалик Ёрк Эхетер Университетига ўқишга кирди ва бир руҳий касалликлар шифохонасида санитар бўлиб ишлади. Бунинг таъсирини „Cлимбинг уп тҳе wаллс“ („Деворларга чиқмоқда“) ашуласида яққол кўриш мумкин.

Радиоҳеад

Радиоҳеад гуруҳи жуда муваффақиятли фаолият олиб боришди ва дунёнинг энг яхши рок гуруҳлари сафига кирди. Ёрке ўз қўшиқларида теҳнология, севги ва касалликларни куйлайди. Тҳом ва Р.Э.М. гуруҳининг вокали Мичеал Стипе яқин дўстлардир. Икки гуруҳ ҳар доим бир бирларининг консертларида саҳна оладилар ва иккиси ҳам бир бирининг ашаддий муҳлисидир. Тҳомнинг гапларига кўра, Мичеал унга кўпинча илҳом бериб турар эди. Ок Cомпутер ва Кид А албомларининг орасида Тҳом депрессияга киради ва Мичеал уни депрессиядан қутқаради. Нафақат Тҳом балки Радиоҳеаднинг бутун аъзолари Элвис Cастелло, Р.Э.М, Қуээн, Cлиниc, ПЖ Ҳарвей, Бжорк ва Талкинг Ҳеадс гуруҳларининг ижодидан қаттиқ таъсирланган эдилар. Радиоҳеад билан ишлари қанчалик кўп бўлсада, Ёрке бошқа санъаткорлар билан ҳам ишлашга вақт топади.У Бжорк, ПЖ Ҳарвей, Жамес Лавелла, Беcк ва ДЖ Шадоw каби санъатчилар билан бирга ишлади.

Соло Дискография

  • Тҳе Эрасер (ЛП, ХЛ Реcордингс, 10-июл, 2006)

Ҳаволалар