Тҳомас Cеч (2005)

Чек Томас (1947-йил, 12-август, Чикаго) - америкалик кимёгар. Калифорния университетини тугатган (фалсафа доктори, 1975). Колорадо университети профессор (1980-йилдан). Асосий илмий ишлари нуклеин кислоталар кимёсига оид. Генларнинг мозаик (узукли) тузилишини ўрганиш окибатида улардаги кодланган қисмлар (экзонлар) кодланмаган қўйилмалар (интронлар) билан галмагал жойлашишини топган (1970). Силайсинг реаксияси учун, яъни энг оддий организмлардан тетрахимена генидаги 2 экзонни ажратиб турувчи интронни олиб ташлаш ва экзонларни ўзаро боғлаш (димеризация) учун зарур ферментни топиш мақсадида ўтказилган тадқиқотлар натижасида бу реаксия ҳеч қандай оқсилферментлар иштирокисиз, ўзўзидан ўтишини аниклаган. Нобел мукофоти лауреати (1989, С. Олтмен билан ҳамкорлиқда)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил