Тҳомас Фокет (1994-йил 25-сентабрда туғилган) — белгиялик профессионал футболчи, Белгия эркаклар футболи 1-Лига клуби „Стад де Реймс“ ва Белгия терма жамоасида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди.

Тҳомас Фокет
Фокет Гент жамоаси таркибда, 2015
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1994-йил 25-сентябр (1994-09-25) (32 ёш)
Таваллуд жойи Брусселс, Belgiya bayrogʻi Белгия
Бўйи 1.77 м (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси ўнг қанот ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Стаде де Реймс
Рақами 32
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012-2018 Гент 147 (2)
2013-2014 → Оостенде (лоан) 26 (0)
2018- Реимс 125 (1)
Миллий терма жамоа
2012 Белгия У18 2 (1)
2012-2013 Белгия У19 12 (2)
2014-2016 Белгия У21 11 (0)
2016-ҳозирга қадар Белгия миллий терма жамоаси 10 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 21-май учун)

Клубдаги ўйин фаолияти

Дилбеэк Спорт

16 ёшида Фокет Тўртинчи Дивизион вакили Дилбеэк Спортнинг асосий жамоасида эди. 2011-12-йилги мавсум охирида уни Белгия Про-лигасининг турли жамоалари сўрашди, жумладан, АА Гент, Cлуб Бругге ва РСC Андерлехт унга қизиқиш билдирди. У Гентда ўйнашни танлади, чунки бу ўқишни тугатиш ва футбол машғулотларини бирлаштиришнинг энг яхши бўлар эди.[1]

Гент

2012-йилнинг март ойида Фокет „Гент“ билан икки йиллик шартнома имзолади.[1] У „Гент“ сафида Европа лигасининг иккинчи саралаш босқичида „Дифферданж 03“ га қарши ўйинда майдонга тушди. У ўйинда 79-дақиқада Муҳаммад Мессуди ўрнига майдонга тушди.[2]

2012-йилнинг июлида Гент Фокет билан шартномани 2016-йилгача узайтирди. 2014-йилнинг октябрида Фокет шартномасини 2018-йилгача узайтирди.[3]

Оостендеда ижарадан қайтиб келгач, Фокет ўнг ярим ҳимоячига айланди.

Оостенде

2013-14-йилги мавсумда Фокет Про-лигага кўтарилган КВ Оостенде клубида ижарада ўйнаган.

Реймс

2018-йилнинг августида Фокет 5 йиллик шартнома асосида Лига 1 жамоаси „Стад де Реймс“га ўтди.[4][5] Трансфер нархи 3,5 миллион еврога баҳоланган.[4]

Халқаро майдонда

2016-йилнинг ноябрида Фокет Нидерландия ва Эстонияга қарши ўйинлар учун Белгия терма жамоасига биринчи чақирув олди.[6] Фокет 2016-йилнинг 10-ноябрида Нидерландия билан ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисобида якунланган ўртоқлик ўйинида 2016-йилнинг 10-ноябрида ўринбосар(захирадан майдонга тушган ўйинчи) сифатида Белгия терма жамоаси сафида дебют қилган.[7]

Ютуқлари

Гент жамоаси таркибида

  • Белгия Про-лигаси: 2014-15
  • Белгия Суперкубоги: 2015[8]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Жеугдинтернатионал Тҳомас Фокет наар АА Гент“ (Дутч). Ҳет Ниэуwсблад (2012-йил 23-март). Қаралди: 2018-йил 31-август.
  2. ↑ „Гент лаат руиме зеге лигген ин Лухембург“ (манба).
  3. ↑ „Тҳомас Фокет верленгт cонтраcт биж АА Гент“ (Дутч). Спорза (2014-йил 17-октябр). Қаралди: 2018-йил 31-август.[сайт ишламайди]
  4. ↑ 4,0 4,1 „Тҳомас Фокет сигне cинқ анс à Реимс“ (Френч). Л'Èқуипе (2018-йил 29-август). Қаралди: 2018-йил 31-август.
  5. ↑ „Ле Стаде де Реимс оффиcиалисе л'арривéэ де Тҳомас Фокет сур ле тон де л'ҳумоур (видéо)“ (Френч). Ле Соир (2018-йил 31-август). Қаралди: 2018-йил 31-август.
  6. ↑ „25 Белгиан Ред Девилс фор тҳе Нетҳерландс анд Эстониа“. Роял Белгиан Фоотбалл Ассоcиатион (2016-йил 4-ноябр). Қаралди: 2016-йил 7-ноябр.
  7. ↑ „Нетҳерландс 1–1 Белгиум“. ББC Спорт (2016-йил 10-ноябр). Қаралди: 2019-йил 28-август.
  8. ↑ „Гент в Cлуб Бругге Стартинг ХИс, Жул 16, 2015“. гоал.cом. Қаралди: 2022-йил 23-март.

Ҳаволалар