Тҳомас Ҳеуртаух
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Тҳомас Марc Патриcе Ҳеуртаух
Таваллуд санаси 1988-йил 3-июл (1988-07-03) (38 ёш)
Таваллуд жойи Лисиэух, Франсия
Бўйи 1.83 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007-2009 Cаэн Б 2 (0)
2008-2009 → Чербоург (ижара) 25 (1)
2009-2012 Cаэн 97 (5)
2012-2018 Удинесе 102 (4)
2017-2018 → Ҳеллас Верона (ижара) 17 (0)
2018-2019 Анкарагücü 4 (0)
2019-2020 Салернитана 6 (0)
2021 Поҳрониэ 16 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2021-йил 26-май учун)

Тҳомас Ҳеуртаух (талаффузи: Томас Эрто) 1988-йил 3-июлда Франсиянинг Лизи шаҳрида туғилган. Франсуз футболчиси „Анқарағужу“ клубида ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Клублардаги фаолияти

Тҳомас Ҳеуртаух „Cаэн“нинг бир қисми сифатида

Тҳомас Ҳеуртаух „Cаэн“ клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. 2008-йилда у клуб билан биринчи профессионал шартномасини имзолади ва дарҳол „Чербоург“да ўйнаш учун ижарага берилди. Тҳомас Ҳеуртаух Лига 3да бир мавсум ўйнади, шундан сўнг у „Cаэн“га қайтди. 2009-йилнинг 10-августида у Лига 2даги дебютини „Нант“га қарши ўтказди[1]. Тҳомас Ҳеуртаух мавсум якунида клубга элитага чиқишга ёрдам берди. 2010-йилнинг ёзида у жамоа билан шартномасини 2013-йилгача узайтирди. 7-август куни у Лига 1да „ Олймпиc де Марcел“га қарши дебют қилди[2]. 2011-йилнинг 28-августида „Ренн“га қарши ўйинда Тҳомас Ҳеуртаух „Cаэн“ сафида илк голини урди[3].

2012-йилнинг ёзида Тҳомас Ҳеуртаух Италиянинг „Удинесе“ клубига ўтди. Трансфер суммаси 2,1 миллион еврони ташкил қилди. Шартнома 6 йилга имзоланган. 25-август куни „Фиорентина“ га қарши ўйинда у А Серияда дебют қилди[4]. 1-сентабр куни „Парма“га қарши кечган баҳсда Тҳомас Ҳеуртаух янги клуби сафидаги илк голини урди [5] .

2017-йилнинг ёзида Тҳомас Ҳеуртаух „Ҳеллас Верона“га ижарага ўтди. „Наполи“га қарши ўйинда у янги жамоада дебют қилди. Ижара муддати тугагандан сўнг, Том Туркиянинг „Анкарагуcу“ га кўчиб ўтди.

Халқаро карераси

2010-йилда Тҳомас Ҳеуртаух Франсия ёшлар терма жамоаси таркибида Тулон турнирида иштирок этди.

Статистика

Жамоа Лига Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол
 Франсия Чербоург 25 1 26 1
 Франсия Cаэн 30 0 31 0
31 0 34 0
36 5 37 5
Жами 97 5 102 5
 Италия Удинесе 17 0 20 0
32 4 39 4
26 1 28 1
15 0 16 0
12 0 13 0
Жами 102 5 116 5
 Италия Верона 17 0 19 0
 Туркия Анкарагücü 0 0 0 0
 Италия Салернитана 6 0 6 0
 Словакия Поҳрониэ 16 0 16 0
Жами 263 11 285 11

Манбалар

  1. ↑ „Кан ВС. Нант 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2009-йил 10-август). 2014-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.
  2. ↑ „Марсель ВС. Кан 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 7-август). 2014-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.
  3. ↑ „Ренн ВС. Кан 3:2“ (эн). соccерwай.cом (2011-йил 23-август). 2014-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.
  4. ↑ „Фиорентина ВС. Удинезе 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 25-август). 2014-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.
  5. ↑ „Удинезе ВС. Парма 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 1-сентябр). 2014-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.