Тҳомас Майне Реид (талаффузи: Томас Майн Рид) (4-апрел, 1818 — 22-октябр, 1883) — ирланд-америка ёзувчиси. Майне Реид Роберт Лоуис Стевенсоннинг романларига ўхшаган саргузшат асарлар ёзган. Тҳомас Майне Реиднинг кўп асарлари, шу жумладан „Оқ танли сардор“ ва „Канизак“ романлари ўзбек тилига таржима қилинган. Тҳомас Майне Реиднинг лақаби „Капитан Реид“ бўлган.[1]

Тҳомас Майне Реид
Таваллуди 4-апрел 1818-йил
Вафоти 22-октябр 1883-йил(1883-10-22)
(65 ёшда)
Жанр Саргузашт

Ҳаёти

Майне Реид 1838-1840-йилларда АҚШда яшаб, журналистика билан шуғулланган. АҚШнинг Мексика билан уруши (1846-1848)да қатнашган. 1848-йил инқилоблари таъсирида Европага келиб (1849), можар халқининг миллий озодлик учун курашида иштирок этган.

Ижоди

Майне Реиднинг "Эркин ўқчилар" романида (1850) мексикаликларнинг босқинчиларга қарши олиб борган кураши ўз ифодасини топди. Шундан кейин унинг АҚШ жанубидаги қул савдоси даҳшатлари ҳақида ҳикоя қилувчи "Квартеронка" (1856), ҳиндуларнинг мустамлакачиларга қарши олиб борган курашларини акс эттирувчи "Оқ танли сардор" (1855) ва "Оцеола, семиноллар йўлбошчиси" (1858) романлари майдонга келди.

Майне Реид романларида Осиё, Африка ва Америка мамлакатларидаги ўсимлик ва ҳайвонлар оламининг бадиий тасвири кенг ўрин эгаллайди ("Жанубий Африка чакалакзорларида ёки бир деҳқон ва унинг оиласи саргузаштлари" трилогияси, 1856; "Ўсимлик ишқибозлари", "Ёш овчилар", 1859; "Қояга чиқувчилар", 1864; "Жирафа овловчилар", 1867).

Майне Реиднинг 1870-1880-йилларда яратган "Ажал ўқи" (1873), "Офат белгиси" (1876), "Ғойиб бўлган тоғ" (1883) сингари романларида авантура адабиётининг таъсири катта. "Бошсиз чавандоз" (1866) романи нафақат Майне Реиднинг, балки жаҳон саргузашт-авантура адабиётининг мумтоз намунаси сифатида эътироф этилган ва кўплаб тилларга таржима қилинган. Мазкур асарда Техас аҳолиси маиший ва маънавий ҳаётининг реалистик манзаралари ўзининг ёрқин инъикосини топган.

Майне Реид романларида тасвирланган ижтимоий ва маънавий масалалар, иродали ва матонатли қаҳрамонлар, қизиқарли ва шиддатли сужет ҳанузга қадар китобхонлар оммасини мафтун этиб келади.

Манбалар

  1. ↑ „Реид, Cаптаин Майне“. Нортҳерн Иллиноис Университй Либрариэс. 2013-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-май 2012-йил.