Thomas Robert Malthus
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Тҳомас Роберт Малтус (1766.13.2, Рукери — 1834.23.12, Бат) — инглиз иқтисодчиси, руҳоний. Кембриж университетининг Жезус коллежини тугатган (1788). Ост-Индия компанияси тасарруфидаги коллежда янги тарих ва сиёсий иқтисод кафедрасида профессор (1805-34). Малтус классик мактаб вакили бўлишига қарамай, Давид Рикардонинг қийматнинг меҳнат назариясини инкор этди ва товар қийматини ишлаб чиқариш ҳаражатларига қўшди, фойдани товар қийматига номинал қўшимча, деб қаради. М. пул назариясига ва "ортиқча ишлаб чиқариш" назариясига катта ҳисса қўшган. "Нуфуз қонуни тўғрисида тажрибалар" асари (1798) унга катта машҳурлик келтирди. М. бу асарида кўпгина иқтисодчилар орасида қабул қилинган аҳоли сони ва унинг ўсиши бойликдир, деган фикрга зид ҳолда аҳоли озиқ-овқатнинг чекланган таклифига дуч келгунига қадар ўсаверади, аҳоли геометрик, озиқ-овқат маҳсулотлари таклифи арифметик прогрессия бўйича ўсади, деб қарайди. Аҳоли ўсишини ижобий (яъни ўлимни кўпайтириш орқали) — урушлар, эпидемиялар ва бошқа ёки салбий (туғилишни чеклаш орқали) — аҳлоқий чеклашлар, кеч никоҳга кириш ва бошқа йўллар орқали назорат қилиш мумкин. М. ўз фикрларини "тупроқ унумдорлигининг пасайиб бориши қонуни" билан асослашга уринади. М.нинг иш ҳақи назарияси тирикчилик минимумга тенг бўлган доимий иш ҳақини назарда тутади. Лекин ривожланган мамлакатларда аҳоли ҳам, иш ҳақи ҳам, М.нинг башоратларига зид ҳолда, техника равнақи туфайли ўсиб, даромадларнинг ўсиши даражасига қараб туғилиш пасайиб бормоқда. М. жавоб беришга ҳаракат қилган муаммолар ҳозирги замонда ҳам паст ривожланган мамлакатларда долзарб ҳисобланади. Бу мамлакатларда туғилиш коэффициенти юқори бўлган шароитда тиббиётни "импорт қилиш" билан ривожланган мамлакатлардаги каби паст ўлим коэффициенти таъминланмоқда ва, айни пайтда, бу мамлакатларда қашшоқлик муаммоси мавжуд. Шунингдек, айрим экологлар жаҳон миқёсида аҳолининг ва саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши ресурслар тақчиллигига олиб келади, деб қарайди[1].
Манбалар
- ↑ "МАЛТУС (Малтус) Томас Роберт" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |