Томас Тучел (1973-йил 29-августда туғилган) – немис миллатига мансуб, германиялик профессионал футбол мураббий ва собиқ футболчи. Томас 2025-йилнинг 1-январида Англия терма жамоаси бош мураббийи бўлади. Тучел тактик инноватор сифатида эътироф этилган ва дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири ҳисобланади.

Тҳомас Тучел
Тучел wитҳ Парис Саинт-Гермаин ин 2019
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Тҳомас Тучел[1]
Таваллуд санаси 1973-йил 29-август (1973-08-29) (53 ёш)[2][3]
Таваллуд жойи Крумбач, Wест Германй[3]
Бўйи 1.92 м[2][3]
Амплуаси Дефендер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Баерн Мунич (ҳеад cоач)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1979–1988 ТСВ Крумбач
1988–1992 ФC Аугсбург
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1992–1994 Стуттгартер Киcкерс 8 (1)
1994–1998 ССВ Улм 69 (2)
Бошқарган клублари
2007–2008 ФC Аугсбург ИИ
2009–2014 Маинз 05
2015–2017 Боруссиа Дортмунд
2018–2020 Парис Саинт-Гермаин
2021–2022 Челсеа
2023–2024 Баерн Мунич
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Крумбачда туғилган Тучел, футболчилик фаолиятини тиззасидаги хавфли жароҳати туфайли 25 ёшида якунлаган. У ўзининг мураббийлик фаолиятини 2000-йилда ВфБ Штутгартнинг ёшлар жамоасида мураббий сифатида бошлаган. 2007-йилги мавсумда ФC Аугсбург ИИ жамоасида бир йил давомида ишлаган. 2009-йилги мавсум аввалида „Маинз 05“ жамоасига бош мураббий сифатида тайинланган. Томас Тучел 5 йил давомида Маинз жамоасида ишлаган ва 2014-йилда клубни тарк этган. 2015-йилги мавсумда Дортмунднинг „Боруссия“ жамоасига мураббий сифатида тайинланган. Дортмунд жамоасида 3 мавсум давомида ишлаган ва бир бор Германия кубоги соҳиби бўлган. Тучел 2018-йилда Париж Сен-Жермен жамоаси билан шартнома имзолаган ва икки марта лига чемпионлигини қўлга киритган, шу жумладан иккинчи мавсумида клубни биринчи марта УЭФА Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиққан.

Тухел 2021-йилда „Челсеа“ да мураббийлик қилади ва дебют мавсумида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва ФИФАнинг энг яхши футбол мураббийи деб топилди. „Челси“ раҳбари Тодд Бейли билан келишмовчиликдан сўнг Тухел 2022-йилда ишдан бўшатилди. У 2023-йилда „Бавария“ билан шартнома имзолади ва бир йил ўтиб муддатидан олдин кетишдан олдин Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди.

Манбалар

  1. ↑ „Сқуад Лист: ФИФА Cлуб Wорлд Cуп УАЭ 2021: Челсеа ФC“. ФИФА (2022-йил 9-феврал). 2022-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-апрел.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Тҳомас Тучел | ФC Баерн Мüнчен | Плаер Профиле | Бундеслига“. бундеслига.cом. ДФЛ. 2024-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Тҳомас Тучел − Плаер Профиле − Фоотбалл − Эуроспорт“. Эуроспорт. Қаралди: 2023-йил 22-апрел.

Ҳаволалар

  • Профиле ФC Баерн Мунич сайтида
  • {{ДФБ}} андоза идентификатори йўқ ва Wикидатада мавжуд эмас.