Thorvald Erichsen
Тҳорвалд Эричсен (талаффузи: Торвалд Эриксон; 1868-йил 18-июл, Трондхайм, Норвегия – 1939-йил 23-декабр, Осло, Норвегия) – норвегиялик постимпрессионист рассом[1].
| Тҳорвалд Эричсен | |
| Таваллуди | 18-июл 1868-йил Трондхайм, Норвегия |
| Вафоти | 23-декабр 1939-йил Осло, Норвегия |
| Соҳаси | рассомчилик (пейзаж, ню, натюрморт) |
| Оқим | постимпрессионизм |
Биографияси
Тҳорвалд Эричсен 1868-йил 18-июлда Трондхаймда туғилган. Отаси қандолатчи бўлган бўли, у Эричсен жуда ёшлигида вафот этган[1]. Дастлаб Эричсен пианиночи бўлишни хоҳлайди, лекин 1886-йилда рассом ҳуқуқ факултетида ўқишни бошлайди, кейинчалик Кнуд Бергслиэн рассомлик мактабига ўқишга кириш учун ўқишни тўхтатади ва у ерда декоратив ва амалий санъат йўналишида таҳсил олади. 1890-йилларда қишни Италия ва Франсияда, ёзни Норвегияда ўтказган. Парижда Тҳорвалд Пиэрре Боннард билан учрашди ва ундан постимпрессионизмни ўзлаштирган[2]. Рассом сифатидаги дебюти 1891-йилда „Ҳøсцтемнинг“ (таржимаси „ Баҳор кайфияти“) сурати бўлган. 1892-йилда рассом Копенгагенга кўчиб ўтади ва бу ерда унинг бадиий ривожланишига катта таъсир кўрсатган Кристиан Заҳртманнга шогирдликка тушади[2]. Данияда бўлганида рассом Дания сивмолизм жамияти билан яқин алоқалар ўрнатади[1]. Норвегияда асосан ҳамкасби Эрик Wеренскиолд билан мулоқот қилган. 1900-йилда рассомнинг услуби тубдан ўзгариб, натуралистик ёндашувдан ранг ва шаклга урғу бера бошлайди, дўсти Олуф Wолд-Торне билан бирга замонавий Норвегия рассомчилигининг етакчиларидан бирига айланишди. Бу даврдаги энг машҳур асарлар Телемарк атрофидаги бир нечта ню ва пейзаж жанрига оид бўлган[3]. 1907-йилгача Германия ва Скандинавия мамлакатларида кўргазмалар ўтказди, бунинг натижасида унинг расмлари Миллий галерея, шунингдек, Расмус Меер, Эрнест Тҳиэл ва Швеция шаҳзодаси Эуген каби коллексионерлар томонидан сотиб олинган[1]. 1907—1910-йиллар оралиғида Вестре Гаусдалда яшаб, у ерда кўпроқ қиш мавсумига оид пейзажларни яратган[4]. Рассом Лиллеҳаммерда узоқ вақт яшагани учун унинг сўнгги ишлари шу ердаги қишлоқларнинг суратларига оид бўлган. Гарчи рассом ёлғиз ҳолда яшаган бўлса-да, унинг расмлари машҳур бўлган бўлиб, бутун Европада сотилган. 1929-йилда Барселонадаги Бутунжаҳон кўргазмасида олтин медал билан тақдирланган. 1930-йилда рассом ҳар йили бериладиган рассомлар стипендияси билан тақдирланган. Эричсен 1939-йилда Ослода лейкемиядан вафот этган[1][2].
Галерея
-
Интериор wитҳ тҳе Артисц Олуф анд Крис Wолд-Торне (1900—1904)
-
Эн унг пикес вæрелсе (1900)
-
Афтен Квитесеид (1900)
-
Wинтер (1901)
-
Гудрун и ҳенгекöиэне (1916)
-
Италиан Ландсcапе (1918)
-
Блåст (1920)
-
Сеатед Wоман ин ан Интериор (1931)
-
Лиллеҳаммер (1933)
-
Ҳолмсбу (1937)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Пер Бжарне Бойм. „"Тҳорвалд Эричсен"“ (но) (деадлинк). Норск Биографиск Лексикон (2022-йил 29-июн). 2022-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июл.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Торе Киркҳолт. „"Тҳорвалд Эричсен"“ (но) (деадлинк). СНЛ (2019-йил 28-июн). 2022-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июл.
- ↑ Ингеборг Аструп. „"Олуф Wолд-Торне"“ (но) (деадлинк). Норск Кунстнер-лексикон (2014-йил 21-декабр). 2022-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июл.
- ↑ Гуннар Сøренсен. „"Тҳорвалд Эричсен"“ (но) (деадлинк). Норск Кунстнер-лексикон (2013-йил 3-июл). 2022-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июл.