Тиауанако (Тиаҳуанаcо) – Шимолий Боливиядаги индейслар шаҳар харобаси ва археологик маданияти (милоддан аввалги И минг йиллик охири – милоддан аввалги И минг йиллик). Тиауанако маданиятининг маркази Титикака кўлидан жан.шарқса жойлашган; бу ердаги шаҳар харобаси (майдони 40 га)дан турар жой кварталлари, базалт ва қумтошдан ясалган бинолар, жумладан, бал. 15 м лик Акапапа эхроми, Каласасайя ибодатхона мажмуаси, маъбуд ва у томон чопиб келаётган афсонавий махлуқлар тасвири туширилган фриз (пирамон)ли „Қуёш Дарвозаси“, „Саркофаглар Саройи“ ва бошқа бинолар харобалари сақланган. Т.дан, шунингдек, тош ҳайкаллар, рангли сопол идишлар ва бошқа топилган. Т. маданиятини яратувчилар Перунинг марказий қисми қабилалари билан қардош бўлганлар. Улар деҳқончилик, лама боқиш билан шуғулланганлар. Т. маданияти Андижон вилоятининг қад. санъатига катта таъсир кўрсатган. Мил. 1минг йиллик охирида Т. барҳам топиб унинг ҳудудини ҳозирги аймара индейсларининг аждодлари эгаллаган.