Tibet tulkisi
Тибет тулкиси (Вулпес феррилата''), шунингдек, Тибет қум тулкиси деб ҳам аталади. Ушбу тур Тибет платосининг юқори қисмида, Ладакҳ платосида, Непалда, Хитойда, Сиккимда ва Бутанда яшовчи ҳақиқий тулки туридир. У тахминан 5,300 м (17,400 фут) баландликда яшайди. Тибет тулкиси Тибет платосининг даштлари ва ярим саҳроларида жуда кенг тарқалгани сабабли Тибет тулкиси ИУCН Қизил рўйхатида кам хавф остидаги тур деб қайд этилган[1].
| Тибет тулкиси | ||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||||
| ||||||||||||
| Вулпес феррилата[2] | ||||||||||||
Тибет тулкисининг тарқалиши
| ||||||||||||
Синонимлари
| ||||||||||||
| ||||||||||||
Хусусиятлари
Тибет тулкиси кичик ва ихчам ҳажмда бўлиб, юмшоқ, зич мўйнали, тор тумшуқ ва тукли думга эга бўлади. Унинг тумшуғи, тож, бўйин, орқа ва пастки оёқлари сарғишдан қизил ранггача бўлиб, ёноқлари, ёнлари, юқори оёқлари ва думлари кулранг бўлади. Думининг учи оқ. Қисқа қулоқлари орқасида сарғиш-кулранг, ички ва пастки қисми оқ рангда[4].
Думини ҳисобга олмаганда вояга етган Тибет тулкиларининг узунлиги 60 дан 70 см гача (24 дан 28 дюмгача) думи эса 29 дан 40 см гача (11 дан 16 дюймгача) узунликда бўлади. Катталарнинг вазни одатда 4 дан 5,5 кг гача (8,8 дан 12,1 фунтгача) ни ташкил этади[5]
Ҳақиқий тулкилар орасида, унинг боши гўштхўрлик борасида энг ихтисослашганидир[6]. Унинг кондилобазал узунлиги ва жағ суяклари узунлиги тепалик тулкиларидан узунроқ бўлиб, бош қисми тепалик тулкиларига қараганда қисқароқ, ва зигоматик ёйлари торроқ бўлади. Тибет тулкиси нинг жағлари ҳам жуда тор, ва пешонаси ботиқдир. Тибет тулкисининг ит тишлари ҳам тепалик тулкиларига қараганда анча узун ҳисобланади[7].
Тарқалиши ва яшаш жойлари
Тибет тулкиси Тибет платосининг ғарбий қисмида, Хитойнинг Ладакҳ платосида тарқалган. У Ҳимолайнинг шимолий чегараларида, Непал ва Ҳиндистоннинг шимолий чегараларида, Тибет бўйлаб ва Хитойнинг Қингҳаи, Гансу, Хинжианг, Юннан ва Сичуан провинсияларининг баʻзи қисмларида учрайди[1]. У асосан ярим қуруқ ва қуруқ ўтлоқларда яшайди, одамлар ёки зич ўсимлик қопламидан узоқда бўлишга интилади. У 3,500 дан 5,200 м гача (11,500 дан 17,100 футгача) баландликдаги юқори текисликлар ва тепаликларда яшайди ва баʻзан 2,500 м (8,200 фут) баландликда ҳам учрайди[8].
Феъл-атвори ва экологияси
Тибет тулкиси асосан плато пикаларини овлайди, қўшимчасига кемирувчилар, суғурлар, жунли қуёнлар, қуёнлар, кичик ер қушлари ва калтакесаклар билан ҳам озиқланади[9]. У шунингдек Тибет антилопалари, мушк кийиклари, кўк қўйлар ва чорва молларининг жасадларини ейди. Тибет тулкилари асосан ёлғиз, кун давомида ов қиладиган ҳайвонлардир, чунки уларнинг асосий ўлжаси, пикалар, кундузги ҳайвон ҳисобланади[4]. Тибет тулкилари пикаларни овлаш пайтида қўнғир айиқлар билан биргаликда яшаши мумкин. Айиқлар пикаларни қазиб чиқаради, ва тулкилар пикалар қочиб кетганда уларни тутиб олади[5].
Жуфтлар бирга яшайди ва биргаликда ов қилишлари ҳам мумкин[10]. Тахминан 50 дан 60 кунгача бўлган ҳомиладорлик давридан сўнг, иккита ёки тўртта ёш тулкилар туғилади ва 8 дан 10 ойгача ота-оналари билан қолади[8]. Уларнинг инлари тошларнинг тагида, эски қирғоқлар ва паст тоғ этакларида қурилади. Инлар тўртта киришга эга бўлиши мумкин, киришлари 25–35 см (9,8–13,8 дюм) диаметрда бўлади[4].
Касалликлар ва паразитлар
Хитойнинг Сичуан провинсияси Сêрхü туманидаги Тибет тулкилари Эчиноcоccус билан оғир касалланган, Сичуаннинг ғарбий қисмидаги тулкилар эса алвеолар гидатид касаллигининг асосий ташивчилари ҳисобланади[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ҳаррис, Р. (2014). "Вулпес феррилата". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2014: э.Т23061А46179412. дои:10.2305/ИУCН.УК.2014-3.РЛТС.Т23061А46179412.эн. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/23061/46179412. Қаралди: 19 Новембер 2021.Тибет тулкиси]]
- ↑ Wозенcрафт, W. C. „Спеcиэс Вулпес феррилата“, . Маммал Спеcиэс оф тҳе Wорлд: А Тахономиc анд Геограпҳиc Референcе, 3-, Жоҳнс Ҳопкинс Университй Пресс, 2005 — 532–628-бет. ИСБН 978-0-8018-8221-0. ОCЛC 62265494.
- ↑ Ҳодгсон, Б. Ҳ. (1842). "Нотиcе оф тҳе Маммалс оф Тибет, wитҳ Десcриптионс анд Платес оф соме неw Спеcиэс". Жоурнал оф тҳе Асиатиc Соcиэтй оф Бенгал 11 (124): 278–279. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/жоурналофасиатиc111асиа/паге/278.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Силлеро-Зубири, C.; Ҳоффман, М.; МаcДоналд, Д. W. „Тибетан Фох“, . Cанидс: Фохес, Wолвес, Жаcкалс анд Догс - 2004 Статус Сурвей анд Cонсерватион Аcтион План. ИУCН/ССC Cанид Спеcиалист Гроуп, 2004. ИСБН 2-8317-0786-2 (2006-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган).
- ↑ 5,0 5,1 Ҳаррис, Р. Б.; Wанг, З. Ҳ.; Зҳоу, Ж. К.; Лиу, Қ. Х. (2008). "Нотес он биологй оф тҳе Тибетан фох (Вулпес феррилата)". Cанид Неwс 11: 1–7. ҳттп://www.cанидс.орг/cаниднеwс/11/Биологй_оф_Тибетан_фох.пдф.
- ↑ Ҳептнер, В. Г.; Наумов, Н. П. „Генус Вулпес Окен, 1816“, . Маммалс оф тҳе Совиэт Унион. Wашингтон, Д.C.: Смитҳсониан Институтион Либрариэс анд Тҳе Натионал Сcиэнcе Фоундатион, 1998 — 385–570-бет.
- ↑ Поcоcк, Р. И. „Вулпес феррилата Ҳодгсон. Тҳе Тибетан Санд Фох“, . Фауна оф Бритиш Индиа: Маммалс. Лондон: Тайлор анд Франcис, 1941 — 140–146-бет.
- ↑ 8,0 8,1 Cларк, Ҳ. О.; Неwман, Д. П.; Мурдоч, Ж. Д.; Ценг, Ж.; Wанг, З. Ҳ.; Ҳаррис, Р. Б. (2008). "Вулпес феррилата (Cарнивора: Cанидаэ)". Маммалиан Спеcиэс (821): 1–6. дои:10.1644/821.1.
- ↑ Боргwат, Мелисса „Вулпес феррилата (Тибетан фох)“. Анимал Диверситй Wеб. Қаралди: 2023-йил 6-апрел.
- ↑ Лиу, Қ.Х.; Р. Б. Ҳаррис; Х.М. Wанг; З.Ҳ. Wанг (2007). "Ҳоме ранге сизе анд оверлап оф Тибетан фохес (Вулпес феррилата) ин Дулан Cоунтй, Қингҳаи Провинcе" (зҳ). Аcта Тҳериологиcа Синиcа 27: 370–75.
| Викиомборда „Тибет тулкиси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |