Тícиа Гара (1984-йил 25-октябрда Венгрия пойтахти Будапештда туғилган) — венгриялик шахматчи, аёл гроссмейстер (WГМ) унвонига эга.

Тícиа Гара
Гара 2007-йилда
Исми Гара Тícиа
Мамлакат   Венгрия
Туғилган санаси ва жойи (1984-10-25) 25-октябр, 1984-йил
Будапешт, Венгрия
Унвони Аёл гроссмейстер (2002-йил)
ФИДЕ ратинг 2317 (октябр 2017-йил)
Пеак ратинг 2385 (сентябр 2012-йил)

Шахматдаги карераси

Тиcиа Гара 2006,[1] 2007 ва 2019-йилларда аёллар ўртасида о`тказилган Венгрия чемпионатида г`олибликни қо`лга киритган[2]. 2009-йилги мусобақада у ва унинг синглиси Анита биринчи ўринни эгаллашди. Мазкур мусобақада Анита тай-брекда Тиcиани енгиб г`олиблик унвонини қўлга киритди[3].

Гара Венгрия терма жамоаси сафида аёллар шахмат олимпиадасида, аёллар ўртасида шахмат бўйича Европа жамоавий чемпионатида, қизлар ўртасидаги Европа жамоавий чемпионатида ва аёллар ўртасидаги Митропа кубогида иштирок этган. Унинг жамоаси 2015-йилда Австриянинг Майрхофен шаҳрида аёллар ўртасидаги Митропа кубогида олтин медални қўлга киритди. У иккинчи тахтада ўйнаган олтита ўйинда олтита ғалаба қозониб, ғалабага ўз ҳиссасини қўшган[4].

Тиcиа Гара икки марта (2006, 2007) Венгрия аёллар чемпионатида ғолибликни қўлга киритган[5].

2001-йилда Будапешт халқаро „Будапешт баҳори“ шахмат турнирида иккинчи ўринни эгаллади. 2002-йилда у Будапешт халқаро шахмат турнири „Фирст Сатурдай ИМ А“да иккинчи ўринни эгаллади. 2015-йилда эса Будапештдаги „Халқаро аёллар баҳор шахмат фестивали“ халқаро шахмат мусобақасида Сидония Важда ва Йвета Рейлич билан биринчи ўринга давогар бўлди[6].

Венгрия нуфузини тўртта шахмат Олимпиадасида (2010—2016) ва олтита жамоавий шахмат бўйича Европа чемпионатида (2001, 2007-2015) ҳимоя қилган ҳолда дона сурган.

Шахсий ҳаёти

Тиcиа Гара венгриялик аёл гроссмейстер, халқаро уста шахматчи Анита Гаранинг опаси ҳисобланади.

Манбалар

  1. ↑ „Кҳурцидзе, Музйчук, Гара wин Ҳунгариан Чампионшип“. ЧессБасе. 2006-09-22.
  2. ↑ „Тҳе Wеэк ин Чесс 1311“. тҳеwеэкинчесс.cом. Қаралди: 2020-йил 9-июл.
  3. ↑ „Ҳунгариан Wомен Чесс Чампионшип“. Чессдом. Чессдом.cом. 2010-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 6-октябр.
  4. ↑ „Аустриа анд Ҳунгарй аре wиннерс оф 2015 Митропа Cуп“. Сусан Полгар Глобал Чесс Даилй Неwс анд Информатион (27-июн 2015-йил). 25-октабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-октабр 2017-йил.
  5. ↑ „Гара Тícиа мегвéдте бажноки cíмéт“. 3-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-апрел 2017-йил.
  6. ↑ „Ражлич, Важда анд Гара тиэ фор тҳе фирст ат тҳе Wомен Спринг Фестивал“. 23-март 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-апрел 2017-йил.