Tiglatpalasar
Тиглатпаласар (оссурийча Тукултиапалешарра) — Оссуриядаги шоҳлар номи. Энг машҳурлари: Т. И (мил. ав. тахминан 1076-йил) — шоҳ (мил. ав. тахминан 1114-йил - мил. ав. тахминан 1076-йил). Наири (Урмия ва Ван кўллари атрофи), Кичик Осиё, Сурия, Финикияга бир неча зафарли юришлар қилган, Бобил билан тенгма тенг кураш олиб борган. Оссурияга бостириб кирган оромий қабилаларини Фрот дарёси ортига суриб чиқарган. Т ИИ (мил. ав. 727-йил) — шоҳ (мил. ав. 745 - 727-йиллар). Мамлакатдаги ички аҳволни турғунлаштиришга қаратилган ислоҳотлар ўтказган: ноибликларни йириклаштириб, ноибларни марказий ҳокимиятга бўйсундирган, шоҳ қарамоғида бўлган мунтазам йўлланма қўшин тузган ва бошқа Оссуриянинг босқинчилик сиёсатини давом эттирган. Ғарбда 743 - 740-йилларда суриялик, финикиялик ва Кичик Осиёдаги ҳукмдорларнинг Арпад коалициясини тор-мор келтирган, 734 - 732-йилларда Дамашқ ва Исроил подшоликлари, Тир, Филистим ш.лари, Арабистон ярим оролдаги князликлар ва Эдомни бирлаштирган коалиция устидан ғалаба қозонган. 737-йил Ғарбий Мидияда ўрнашиб олган. Шим.га, Урарту (738-йил ва 735-йил) ва Бобилга 2 марта (подшолигининг бошида ва охирида) юриш қилган. Бобилдаги ҳокимиятни халдей сардорлари эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда эди. 729-йил шахсий уния асосида Т. ИИИ Пулу номи билан Бобил подшоси бўлган. Босиб олинган ҳудудларнинг аксариятида Оссурия вилоятлари тузилган, бир қисм ерлар Оссурияга тобе давлатларга айлантирилган. Т. ИИИ даврида халқларни босиб олинган бир ҳудуддан бошқасига ёхуд Оссурияга кўчириш амалиётидан фойдаланилган. Қўрқмас Абдуллаев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |