Тигран Барсегҳян (талаффузи: Тигран Барсегян) (1993-йил 22-сентябрда туғилган) — Арманистонлик профессионал футболчи, Фортуна Лигаси вакили Слован Братислава ва Арманистон терма жамоасида қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди.

Тигран Барсегҳян
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1993-йил 22-сентябр (1993-09-22) (33 ёш)
Таваллуд жойи Ереван, Арманистон
Бўйи 1.79 м
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Слован Братислава
Рақами 11
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2011 Бананц 2 (0)
2009—2011 → Бананц-2 59 (20)
2011—2013 Гандзасар Капан 6 (0)
2011—2013 → Гандзасар-2 55 (16)
2014—2015 Мика 38 (9)
2015—2016 Гандзасар Капан 21 (4)
2016—2018 Вардар 54 (20)
2019—2020 Каисар 29 (12)
2020—2021 Астана 43 (10)
2022- Слован Братислава 17 (6)
Миллий терма жамоа
2014 Арманистон У21 4 (0)
2016- Арманистон 48 (8)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 2-сентябр учун)

Клубдаги фаолияти

Арманистон пойтахти Ереванда туғилган Барсегҳян ўзининг илк профессионал фаолиятини Арманистон Премер-лигасининг „Бананц“, „Гандзасар Капан“ ва „Мика“ клублари сафида ўйнашдан бошлаган. 2016-йил 30-августда у чет элга кўчиб ўтган ва Арманистонлик бошқа футболчи Ованнес Ҳамбардзумян ўйнаётган Македониянинг ФК Вардар жамоаси билан шартнома имзолаган.

ФК Вардарда икки ярим мавсум ўтказгандан сўнг, Македониянинг энг машҳур сайтларидан гол.мк[1] ва бошқа ОАВ томонидан Македония Биринчи Футбол Лигасида ўйнагаётган энг яхши чет эллик ўйинчилардан бири деб топилган. Аммо у виза муаммолари туфайли клубни тарк этган[2].

2020-йилнинг 24-январида Қозоғистон Премер Лигасининг „Астана“ клуби Барсегян билан икки йиллик шартнома имзолаганини эълон қилинган[3].

2021-йилнинг 24-ноябрида Слован Братислава Барсегян билан шартнома имзолаганини эълон қилинган[4].

Халқаро фаолияти

Барсегян 2014-йилда Арманистон У21 терма жамоасидан чақирув олган. 2016-йилда у катталар терма жамоасида дебют қилган[5]. Тигран 2018/2019-йилги УЭФА Миллатлар лигасида Арманистон терма жамоаси сафида иштирок этган. Тигран Миллатлар лигаси доирасида Лихтенштейнга қарши ўйинда Арманистон терма жамоаси сафида гол урган ва унинг жамоаси якунда ғалаба қозонган. Тигран Руминияга қарши кечган баҳсда рақиб дарвозасига пеналтидан ғалаба тўпини киритган.

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Мика 2013—2014 Арманистон Премер Лигаси 14 4 2 0 - - 16 4
2014—2015 24 5 5 1 2 0 - 31 6
Жами 38 9 7 1 2 0 0 0 47 10
Гандзасар Капан 2015—2016 Арманистон Премер Лигаси 21 4 4 0 - - 25 4
Вардар 2016—2017 1. МФЛ 16 7 2 0 0 0 - 18 7
2017—2018 31 9 2 0 12 2 - 45 11
2018—2019 7 4 0 0 2 0 - 9 4
Жами 54 20 4 0 14 2 0 0 72 22
Каисар 2019 Қозоғистон Премер Лигаси 29 12 3 0 - - 29 12
Астана 2020 Қозоғистон Премер Лигаси 19 3 0 0 2 0 1 0 22 3
2021 24 7 5 2 4 2 2 1 31 10
Жами 43 10 5 2 6 2 3 1 57 15
Карерада жами 174 55 23 3 22 4 3 1 230 63

Халқаро

Терма жамоада йил бўйича ўйин ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйин Гол
Арманистон 2016-йил 3 1
2017-йил 8 0
2018-йил 8 1
2019-йил 9 3
2020-йил 6 1
2021-йил 3 2
Жами 37 8
Тигран Барсегян томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати[5]
# Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2016-йил 1-июн СтубҲуб Cентер, Карсон, Америка Қўшма Штатлари  Эл Салвадор 3-0 4-0 Ўртоқлик
2 2018-йил 6-сентябр Вазген Саркисян номидаги Республика стадиони, Ереван, Арманистон  Лихтенштейн 2-1 2-1 2018-2019 УЭФА Миллатлар лигаси Д
3 2019-йил 8-июн Вазген Саркисян номидаги Республика стадиони, Ереван, Арманистон  Лихтенштейн 3-0 3-0 УЭФА Евро-2020 саралаши
4 2019-йил 11-июн Олимпия стадиони, Афина, Греция  Греция 3-1 3-2 УЭФА Евро-2020 саралаши
5 2019--йил 12-октябр Рҳеинпарк Стадион, Вадуз, Лихтенштейн  Лихтенштейн 1-0 1-1 УЭФА Евро-2020 саралаши
6 2020-йил 5-сентябр Тоше Проэски Арена, Скопе, Шимолий Македония  Шимолий Македония 1-2 1-2 2020-2021 УЭФА Миллатлар лигаси C
7 2021-йил 28-март Вазген Саркисян номидаги Республика стадиони, Ереван, Арманистон  Исландия 1-0 2-0 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
8 2021-йил 31-март Вазген Саркисян номидаги Республика стадиони, Ереван, Арманистон  Руминия 3-2 3-2 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлари

Бананц Ереван

  • Арманистон Премер-лигаси 2-ўрин соҳиби: 2010—2011, 2011—2012
  • Арманистон кубоги соҳиби: 2009—2010, 2010—2011
  • Арманистон Суперкубоги соҳиби : 2010—2011

Мика

  • Арманистон кубоги соҳиби: 2014—2015

Вардар

  • Македония Биринчи лигаси : 2016—2017

Слован Братислава

  • Фортуна Лига : 2021—2022

Манбалар