Тигран ИИ - Буюк — Арманистон подшоси (мил. ав. 95—56). Ҳукмронлигининг дастлабки даврида Софена, Атропатена, Мидиянинг ғарбий қисмини салтанатига қўшиб олган. Кавказ Албанияси ва Иберия шохлари унга тобе бўлганлар. Тигран ИИ Понт подшоси Митридат ВИ билан ҳарбий ва сиёсий иттифоқ тузиб, қариндошчилик ришталарини боғлаган, сўнгра салавкийларнинг Суриядаги ерларини эгаллаб олган. Оронт дарёси бўйидаги Антиохия ш. эса, Арманистон пойтахтларидан бирига айланган (бошқа пойтахт шаҳарлар — Тигран ИИ асос солган Тигранакерт ва Арташат). Мил. ав. 69-йил Тигран ИИ қўшинлари Тигранакерт яқинида Рим саркардаси Лукулл бошчилигидаги қўшин томонидан тормор келтирилган. 66-йил Тигран ИИ Рим вассалига айланган.