Tigre (til)
| Ушбу саҳифани Тигре тилига қайта номлаш таклиф этилади.
Бирор мақолани қайта номлашга таклиф қилишда, илтимос, андозасидан фойдаланинг. Ҳаволалар: кўчириш қайдлари • таклиф этилган номга кўчириш |
Тигре — сом тиллари оиласининг эфиопсом тармоғига мансуб тил; Эритрея ва Судан давлатларида тарқалган. Унда 1,2 млн. дан ортиқроқ киши сўзлашади. Асосий лахжалари: менса, богос, логго ва бошқа Фонетика ва морфология соҳасида сом тилларига хос умумий хусусиятларни сақлаб қолган бўлсада, бир қатор товушларнинг йўқолиши, позицияси ва талаффузининг ўзгариши, айрим юкламаларнинг пайдо бўлиши билан ажралиб туради. Морфологиясининг асосий белгиларидан бири отларнинг флексия орқали ҳосил бўладиган синиқ кўпликнинг жуда кўп қолиплари мавжудлигидир. Ёзуви тўлиқ шаклланмаган, баъзи зарур ҳолларда эфиоп ёзувидан фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |