Тиканлар, пихлар (ҳайвонларда) — тери устидаги учли қаттиқ тузилмалар. Асосан, ҳимоя функсиясини бажаради. Ғовактанлилар тикани кремнозёмли, бир неча нурли бўлиб, таянч скелет функсиясини бажаради. Игнатерилилар тикани оҳак игналардан иборат. Суякдор баликдарда Т. — сузгич қанотнинг (асосан, четларида жойлашган) бўғимларга бўлинмаган суякли нурлари. Баъзи сут эмизувчилар (ехидналар, проехидналар, типратиканлар, жайра ва ҳоказо)нинг шохсимон Т.и учли ва йўғон, кўриниши ўзгарган туклардан иборат.