Til belgisi
Тил белгиси — предмет, хосса ва муносабатни ифодаловчи моддийидеал қосила; икки жиҳат —ифода ва мазмун жиҳатига эга бирлик. Тил белгиси мажмуи белгили тизим — тилни ташкил қилади. Тил белгисининг ифода (ташқи, моддий, ифодаловчи) ва мазмун (ички, маъно, ифодаланувчи) жиҳатлари диалектик муносабатда бўлиб, асимметрия крнуни доирасида амал қилади. Тил белгиси деганда, сўзни эмас, балки гапни тушунмоқ керак. Чунки гапгина нисбатан тугал фикрни ифодалайди. Шунга асосланиб, гапни тўлиқ белги, сўзни эса нотулик, (ярим белги) дейиш мумкин. Тилнинг тўлиқ белгиси (ран) ҳам, нотўлиқ белгиси (сўз) ҳам бошқа белгилардан (мас., йўл ҳаракати белгиларидан) деярли фарқ қилмайди, бироқ тил семантик тизим сифатида бошқа белгилардан ифода жихатига кўра ҳам, мазмун жиҳатига кўра ҳам тубдан фарқ қилади. Узининг кўп маънолилиги билан ажралиб турувчи нотўлиқ белги — сўзларнинг чекланган миқдоридан бир маъноли тўлиқ белги (ран) — фикрларнинг чекланмаган миқсори ҳосил қилинади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |