Til falsafasi
Тил фалсафаси тилнинг келиб чиқиши, моҳияти, кишилик жамиятига таъсири ва инсоният сивилизацияси босқичларидаги ўрни, роли, аҳамиятини фалсафий мушоҳада қилиш билан шуғулланувчи фалсафанинг бир бўлимидир. Мазкур атама борлиқ ва тафаккур ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шунингдек бу муносабатларни ифодаловчи ва изоҳловчи назарий-методологик билимларни ўрганишга йўналтирилган тадқиқотлар натижаларини ўзида акс эттиради.
Тил фалсафаси тил тарихининг ҳам, тилшуносликнинг ҳам илмий-назарий таҳлилини беради. Шунингдек, тил мантиғи, психологияси ва социологиясини ўзига қамраб олади. Тил, унинг вужудга келиши, ривожи ва аҳамияти ҳақида қадимдан ҳинд ва юнон файласуфлари фикр юритганлар. Натуралистик фалсафа тилни табиий йўл билан вужудга келган қобилият сифатида, идеалистик фалсафа эса — руҳнинг ижод маҳсули сифатида ўрганган. Тил фалсафаси соҳасидаги тадқиқотларнинг замонавий ҳолати иккита бир-бирини тўлдирувчи йўналишлар билан характерланади: тил фактик ҳолатининг ташқи ва ички воқеълигига қайтиш, шунингдек инсон тилининг категориал асосларини аниқлаштиришга, грамматиканинг умумийлигига уриниш. Шунга боғлиқ ҳолда Ҳердер, Ҳумболдт ва Гримм тадқиқотларига мурожаат қилинмоқда.
Замонавий гуманитар тафаккурда тил фалсафаси энг умумий кўринишда "фалсафий қоидалар тилнинг энг умумий қонунларини тушунтириш учун, тилнинг асослари эса ўз навбатида муайян замонда илгари сурилган баъзи бир фалсафий муаммоларни ҳал қилиш учун қўлланиладиган" ёндошув сифатида тавсифланади.
Тил ҳақидаги замонавий фаннинг янги интралингвистик муаммолари тил ва маданият, тил ва жамият, тил ва дин нисбати ҳақидаги саволлардан ташқари тил ва фалсафа ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги масалани ҳам ўз ичига олади.
Линклар
- Тил ва фалсафа (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-03-26 санасида архивланган), педагог.зн.уз
| Умумий мавзулар | Шарқ фалсафаси · Ғарб фалсафаси | Фалсафа тарихи: Антик · Ўрта Асрлар · Ойдинлашма ·Ренессанс ·ХВИИ аср ·ХВИИИ аср · ХИХ аср ·ХХ аср |
| Соҳалар | Эстетика · Этика · Эпистемология · Мантиқ · Метафизика · Таълим фалсафаси · Тарих фалсафаси · Тил фалсафаси · Ҳуқуқ фалсафаси · Фан фалсафаси · Метафалсафа · Сиёсат фалсафаси · Дин фалсафаси · Уруш фалсафаси |
| Оқимлар | Таҳлилий фалсафа · Детерминизм · Диалектик материализм · Рационализм · Экзистенсиализм ·Абсурдизм ·Ҳегелчилик · Гуманизм · Идеализм · Материализм · Янгиафлотунчилик · Нигилизм · Феноменология · Афлотунчилик · Позитивизм · Постмодернизм · Прагматизм · · Схоластицизм · Стоицизм |