Til osti nervi

Тил ости нерви (нервус ҳйпоглоссус) – 12-жуфт бош мия нерви бўлиб, адашган нерв томонидан иннервация қилинадиган танглай-тил мушаги (мусcулус палатоглоссус)дан ташқари тилнинг барча ташқи ва ички мушакларини иннервация қилади. Тил ости нерви фақат мотор яъни ҳаракатлантирувчи функсияга эга бўлган нерв[1]. Нерв узунчоқ миядаги тил ости нерви ядросидан бир қанча майда илдизчалар шаклида чиқади ва энса суягидаги тил ости нерви каналидан ўтиб, бўйин орқали пастга тушади ва тил мушакларини иннервация қилгач тил остидан яна юқорига кўтарилади. Нерв нутқ ва ютиш жараёнлари учун зарур бўлган тил ҳаракатларини бошқаришда иштирок этади, шу жумладан тилни ташқарига чиқариб, уни ҳар томонга ҳаракатлантиришни таъминлайди.

Тил ости нерви ёки уни бошқарадиган бошқа нерв йўлларининг шикастланиши тилнинг ҳаракат қилиш қобилиятига ва унинг кўринишига таъсир қилиши мумкин, бунда шикастланишнинг энг кўп манбалари травма, жарроҳлик амалиётидаги жароҳатлар ва мотор нейрон касаллигидир. Нервнинг биринчи қайд этилган тавсифи милоддан аввалги ИИИ асрда Герофилос томонидан ёзилган. Гипоглоссус номи бу нерв тил остидан йўналганлиги учун ҳйпо (юнонча: „остида“) ва глосса (юнонча: „тил“) сўзларидан келиб чиққан.
Тузилиши
Тил ости нерви узунчоқ миянинг олдинги ён эгати (сулcус антеролатералис)дан бир қанча майда илдизчалар шаклида пайдо бўлади[2]. Нерв субарахноидал бўшлиқдан ўтиб, энса суягидаги тил ости нерви канали (cаналис ҳйпоглоссалис) ёнидаги дура матерни тешиб калла суягидан чиқади. Тил ости нерви энса суягидаги ўз номидаги каналдан чиққандан сўнг қаттиқ пардани иннервация қилувчи менингеал тармоқни чиқаради ва C1 яъни орқа мия биринчи бўйин сегментининг олдинги шохидан тармоқ олади. Кейин у адашган нерв ва қўшимча нервнинг орқа мия бўлимига яқинлашади, адашган нерв орқасидан пастга қараб йўналиб, бўйин фассияларининг уйқу қинида жойлашган ички уйқу артерияси ва ички бўйинтуруқ венаси орасидан ўтади[3]. Пастки жағ бурчаги даражасида жойлашган нуқтада тил ости нерви 2 қоринчали мушакнинг орқа қорни орқасидан чиқади[3]. Кейин у энса артерияси шохини айланиб ўтиб, олдинга пастки жағ ости соҳасига боради[3]. Тил ости нерви тилости-тил мушагининг латерал томонидан олдинга, бигизсимон-тилости мушаги ва тил-ҳалқум нервининг медиал томонидан йўналади[4]. У энгак-тил мушагига давом этади ва тилнинг учигача боради. Бу йўналишда ўтаётганда иннервацияланадиган тилнинг ички ва ташқи мускулларига шохларни беради ва ўзи ёнидан ўтадиган бир қанча мускулларни (тилости-тил, энгак-тил ва бигизсимон-тил) нерв билан таъминлайди[4].
Галерея
-
Тил ости нерви узунчоқ миянинг ядроларидан (13) бир нечта илдизлар(12) сифатида чиқиши.
-
Тил ости нервининг энса суягидаги тил ости нерви канали (cаналис нерви ҳйпоглосси) орқали калла суягидан чиқиши.
-
Калла суягидан чиққандан сўнг тил ости нерви адашган нервни айланиб ўтиб, 2 қоринчали мускулнинг орқа қорни остидан ўтади.
-
Тил ости нерви ўзи иннервация қиладиган тилости-тил мушаги остидан ўтиб, энгак-тил мушагига давом этади ва тил учига етади. Бу ерда нерв тилнинг хусусий мушакларини қон билан таъминловчи бир қанча тармоқларга бўлинади.
Манбалар
- ↑ Дале Пурвес. Неуросcиэнcе. Синауэр Ассоcиатес, 2012 — 726-бет. ИСБН 978-0-87893-695-3.
- ↑ Антҳонй Ҳ. Барнетт. Диабетес: Бест Праcтиcе & Ресеарч Cомпендиум. Элсевиэр Ҳеалтҳ Сcиэнcес, 2006 — 30-бет. ИСБН 978-0-323-04401-1.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Грай'с Анатомй 2008, с. 460.
- ↑ 4,0 4,1 Грай'с Анатомй 2008, с. 506-7.