Тилак Балгангадҳар (1856.25.6, Ратнагири, Махараштра — 1920.1.8, Бомбей) — Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракати раҳбари, мутафаккир. 1879-йил Пуна шаҳридаги Декан коллежини тугатган, ҳуқуқшунослик фанлари бакалаври. 1880-йил Пунада дўстлари билан мустақил коллеж ташкил қилиб, унда ўқувчиларга миллий ватанпарварлик руҳида таълим берган. ХИХ асрнинг 80—90-йилларида Т. мамлакатдаги миллий озодлик ҳаракатининг демократик оқимига раҳнамолик қилган. Ҳиндистон Миллий конгресси (ҲМК) сўл демократик оқими ташкилотчиси ва раҳбари. Унинг таъсирида мамлакатнинг йирик шаҳарларида митинг ва намойишлар, иш ташлашлар бошланган. Инглизлар Т.ни террорчиликда айблаб, бир неча марта (1882, 1897, 1908) қамашган. 1914-йил турмадан озод этилгач, гомрул деб аталган оммавийсиёсий ҳаракат (Британия империяси таркибида ўзўзини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун кураш)ни ташкил этган. Т. қад. ҳинд адабиёти Ведалар ҳамда ҳинд тамаддунининг келиб чиқишига бағишланган илмий асарлар ёзган.