Tilenxidlar
Тиленхидлар (Тйленеҳида) -тўгарак чувалчанглар {нематодалар) синфига мансуб ҳайвонлар туркуми. Узунлиги 0,8 мм дан — 3 см гача. Санчиб сўрувчи органи — стилетининг уз. бир неча мкм дан 11 мм гача, 10 дан ортиқ оиласи, бир неча минг тури бор. Кўпчилик Т. — ўсимлик паразитлари; айрим турлари йиртқич ёки ҳашаротларда паразитлик қилади. Сабзавот ва полиз экинларига бўртма нематодалар, ғалла экинлари (буғдой, шоли)га ангвиналар, картошкага гетеродералар ва картошка поя нематодаси катта зиён етказади. Т. стилети ёрдамида ўсимлик ҳужайралари (асосан, ер ости қисми) ширасини сўриб озиқланади. Ўсимлик тўқимаси ичида ёки органлар сиртида паразитлик қилади. Махсус тухум халтачасига, тупроққа ёки ўсимлик тўқималарига тухум қўяди. Личинкалари тупроқ, сув ва ўсимликлар ниҳоли орқали тарқалади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |