Тиллакори (форс. — тилла билан ишланган) — амалий безак санъатида буюмларни безатиш усули, зарқаллаш. Шу усулда безатилган буюмлар ҳам Т. деб аталади. Олтин парралари эритилиб, буюмлар сиртига едирилади, зарқалланади. Меъморликда бино безаклари — нақшлар зарҳал билан Т. безатилган. Жумладан, Самарқанддаги Тиллакори мадрасанинг номи ҳам шундан.