Тилқияр (Ҳиэрочлоэ) — буғдойдошлар (ғалладошлар)га мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Ер юзида 15 тури, Ўзбекистонда бир тури (Н. одората) тарқалган. Асосан, мўътадил ва совуқ иклимли ерлардаги сернам ўрмонларда учрайди. Тўпгули — рўвак. Май — июнда гуллаб мева тугади. Тилқияр таркибида кумарин моддаси бор. Тилқияр экстракти вино ва бошқа ичимликлар тайёрлашда ишлатилади.