Timur Akuluv
Акулов Тимур Юревич (25-апрел 1953-йил, Янгийўл – 2-май 2018-йил, Қозон) – давлат ва сиёсат арбоби. 2012-йил 19-июлдан Татаристон Республикасидан ВИ чақириқ Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси депутати, Россия парламентидаги Мудофаа қўмитаси аъзоси. Илгари Татаристон маъмуриятида турли лавозимларда ишлаган[1].
| Акулов Тимур Юревич | |
|---|---|
![]() | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
25-апрел 1953-йил Янгийўл шаҳри, Тошкент вилояти, ЎзССР |
| Вафоти |
2-май 2018-йил (65 ёшда) Қозон, Татаристон, Россия |
| Таълим | ЛДУ |
Биографияси
Тимур Акулов 1953-йил 25-апрелда Ўзбекистон ССР Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган[2].
Меҳнат фаолиятини 1970-йилда Ўзбекистон ССР Тошкент вилояти Янгийўл тумани Калинин номидаги колхозда бошлаган[3].
Совет Армияси сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. Кейин Ленинграддаги Оржоникидзе номидаги Болтиқбўйи кемасозлик заводида кема монтажчиси бўлиб ишлаган.
1974-йилда Тимур Ақулов Ленинград давлат университетининг Шарқ факултетига ўқишга кирган. 1979-йилда эса бу университетни имтиёзли диплом билан тамомлаган. Шарқшунос-тарихчи мутахассислигини олган.
Университетни битирганидан сўнг 1979—1982-йилларда Яман Халқ Демократик Республикасида ҳарбий таржимон бўлиб ишлаган.
1982-йилда илмий кутубхона ходими бўлган.
1983-йилда Қозон давлат университетида ассистент лавозимини эгаллаган ҳамда у ерда 1991-йилгача ишлаган. 1988—1991-йилларда Адан шаҳридаги (Яман Республикаси) Ижтимоий фанлар институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган.
1991-йилда Татаристон Республикаси Президентининг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. 1994-йилда эса лавозими Татаристон Республикаси Президентининг халқаро масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси даражасига кўтарилган.
1995-йилда Тимур Акулов Татаристон Республикаси Президентининг Ташқи алоқалар департаменти директори бўлган. 2010-йил март ойида у Татаристон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар департаменти директори лавозимини эгаллаган. 2011-йил март ойида эса Татаристон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланган.
2011-йилда Россия Федерацияси Давлат Думасига сайланган. Давлат Думаси депутати сифатида у чет элдаги ватандошлар билан ишлаш бўйича ҳукумат комиссиясининг аъзоси, шунингдек, Россия Федерациясининг таъсис этувчи суб’эктларининг Халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича маслаҳат кенгашининг аъзоси бўлган.
Тимур Акулов 2018-йил 2-май куни Қозон шаҳрида вафот этди[4].
Шахсий ҳаёти
Тимур Акулув турмуш қурган. Икки нафар ўғли ва битта набираси бор.
Манбалар
- ↑ „Акулов Тимур Юрьевич экс-депутат Государственной думы ФС РФ“ (ру). БИЗНЕС Онлине. 2021-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июн.
- ↑ „Справочник персоналий“. татарстан.ру. 2021-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-декабр.
- ↑ „Акулов Тимур Юрьевич, фото, биография“. персона.рин.ру. 2021-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-декабр.
- ↑ „Скончался бывший помощник президента РТ Тимур Акулов — Реальное время“ (ру). реалноэвремя.ру. 2021-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-декабр.
Ҳаволалар
- „Акулов, Тимур Юрьевич“. Давлат Думаси. Қаралди: 2015-йил 12-июн.
- „Акулов, Тимур Юрьевич“ (деадлинк). Давлат Думасининг Мудофаа бо'йича қо'митаси. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-июн.
- „Акулов, Тимур Юрьевич“. ВИ чақириқ Давлат Думасидаги “Ягона Россия” фраксияси. Қаралди: 2015-йил 12-июн.
- „Акулов, Тимур Юрьевич“ (деадлинк). Татаристон Республикасининг Ягона Россия партиясининг минтақавий бо'лими. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-июн.
- „Акулов, Тимур Юрьевич“. Татаристон Расмий. Қаралди: 2015-йил 12-июн.
