Тимур Русланович Арсланбеков (1976-йил 14-майда туғилган) – россиялик футбол ҳаками. Россия чемпионатида ўйинларни бошқарган.

Тимур Арсланбеков
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Тимур Русланович Арсланбеков
Таваллуд санаси 1976-йил 14-май (1976-05-14) (50 ёш)
Таваллуд жойи Тожикистон ССР, СССР
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
199? Хўжанд
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
Тимур Арсланбеков
Касби Футбол ҳаками
Миллий мусобақалар
Йиллар Лига
2011—2017 Россия Премер-лигаси

Фаолияти

Футболчи сифатида Тожикистоннинг „ Хўжанд“ клубида ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган. Тимур 1999-йилда ҳакамлик фаолиятини бошлаган[1]. Россиядаги ҳакамлик фаолиятини 2002-йилда бошлаган. Дастлаб иккинчи дивизион, Россия кубоги ва ўринбосарлар турнири ўйинларида лайнсмен сифатида ишлаган. Кейинчалик биринчи дивизионда лайнсмен бўлиб ишлаган, 2004-йилдан эса бош ҳакам бўлиб ишлаган. У ўринбосарлар турнири, иккинчи ва биринчи дивизион ўйинларида ҳакамлик қилган.

2011-йил 10-апрел куни Ростов-Доннинг „Ростов“ – „Волга“ жамоалари ўртасидаги 4-тур учрашувида бош ҳакам сифатида Премер-лигада дебют қилган. Учрашув меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган, Арсланбеков саккизта сариқ карточка кўрсатди, улардан бири қизил карточкага айланган[2]. 2017-йилнинг 1-апрелида бўлиб ўтган ФНЛ чемпионати доирасидаги Факел Воронеж – „Кубан Краснодар“ (2:2) учрашувида қониқарсиз ишлагани учун у мавсум охиригача ҳакамликдан четлатилган[3][4], бу ўйин унинг профессионал даражадаги ҳакамлик фаолиятидаги сўнггиси бўлган[5].

2019-йилнинг ёзида ФНЛ ишҳтирокчиси „Нефтехимик Нижнекамск“ клуби спорт директори этиб тайинланган[6][7]. Шу билан бирга, у клубда таржимон сифатида ҳам қайд этилган[8][9]. Бу лавомизим орқалик ўйин давомида бош мураббий ёнида ўйин давомида ҳамроҳлик қилар эди. 2020/21-йилги мавсумда у ҳақида рақиб клублар („Торпедо“ Москва, Балтика Калининград) раҳбарларининг „бош мураббийдан кўра фаолроқ ҳаракат қилиши ва ҳакамларга босим ўтказиши“ ҳақида баёнотлар берилган эди[10]. 11-ноябр куни ФНЛ чемпионатининг 21-туридан ўрин олган „СКА-Хабаровск“ – „Нефтехимик“ ўйини якунланганидан сўнг у дисквалификацияга учради. 25-ноябр куни „Нефтехимик“ – „Нижний Новгород“ ўртасидаги 24-тур ўйинида у Нижний Новгород бош мураббийи Роберт Евдокимов билан жанжаллашгани учун қизил карточка олиб, захирадан четлатилган[11].

Манбалар

  1. ↑ „Главные судьи премьер-лиги в чемпионате-2011/12“. Спорт-эхпресс.ру (2011-йил 18-март). 2015-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-май.
  2. ↑ „Ростов (Ростов-на-Дону) 1:3 Волга (Нижний Новгород)“. Чемпионат.cом (2014-йил 16-август). 2014-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 16-август.
  3. ↑ „Арсланбеков отстранен от судейства до конца сезона“. Спорт-эхпресс.ру (2017-йил 21-апрел). 2020-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  4. ↑ „Арбитр матча «Факел» — «Кубань» Арсланбеков отстранён до конца сезона“. Чемпионат.cом (2017-йил 22-апрел). 2020-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  5. ↑ „«Бухгалтер после увольнения найдет другую работу. Футбольному судье идти некуда». Интервью с экс-арбитром, ныне спортивным директором“. Матчтв.ру (2020-йил 12-январ). 2020-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  6. ↑ „Тимур Арсланбеков: «Нефтехимик» — уникальный проект, ни копейки не берет из регионального бюджета»“. реалноэвремя.ру (2019-йил 19-сентябр). 2020-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  7. ↑ „Руководство клуба“. Официальный сайт ФК «Нефтехимик» (Нижнекамск). 2020-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  8. ↑ „Клубы. «Нефтехимик»“. Официальный сайт ФНЛ. 2020-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  9. ↑ „Евдокимов удален, но побеждает, Лебеденко поднимает трибуны“. Спортбох.ру (2020-йил 25-ноябр). 2020-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  10. ↑ „Спортдир «Нефтехимика» ответил на обвинения «Торпедо» и «Балтики» в том, что он оказывает давление на судей“. Спорт-эхпресс.ру (2020-йил 1-ноябр). 2020-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  11. ↑ „Главный тренер «Нижнего Новгорода» пропустит матч с «Аланией» из-за дисквалификации“. Спортбох.ру (2020-йил 27-ноябр). 2020-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.

Ҳаволалар