Тимур Аминджанович Ишметов (1979-йил 10-ноябр, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — Ўзбекистон молиячиси ва давлат арбоби, Ўзбекистон республикаси Марказий Банки раиси, 2022-йил 30-декабрдан буён Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Тимур Аминджанович Ишметов
Тимур Аминджанович Ишметов
 3-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси 
 
Мансаб даври
2024-йил 11-декабрдан – ҳозиргача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Мамаризо Нурмуродов
 Ўзбекистон Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари
 
Мансаб даври
2022-йил 30-декабр – 2024-йил 11-декабр
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Жамшид Қўчқоров
 9-Ўзбекистон Республикаси Молия вазири
 
Мансаб даври
2020-йил 24-феврал – 2022-йил 30-декабр
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Арипов
Ўтмишдоши Жамшид Қўчқоров
Вориси Шерзод Қудбиев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1979-йил 10-ноябр (1979-11-10) (46 ёш)
Тошкент, ЎзССР
Алма матер Тошкент молия институти
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Ҳаёти

Тимур Ишметов 10-ноябр 1979-йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек[1]. Отаси — Ишметов Аминжон Жабборович, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Таълими

  • 2000-йилда Тошкент молия институтининг Молия ва кредит факултетини тамомлаган[2].
  • 2005-йилда Буюк Британиянинг Бирмингем университетининг Халқаро пул ва банк соҳасида магистр даражасини тамомлаган[3].
  • 2008-йилда Тошкент давлат юридик институтини юриспруденсия факултетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

2000—2001-йилларда Марказий банкнинг валюта операциялари махсус бўлимининг етакчи иқтисодчиси, 2001—2004-йилларда Ўзбекистон Марказий банки валюта айирбошлаш ва ташқи алоқалар бўлими бошлиғи[4], 2004—2009-йилларда Марказий банкнинг Халқаро захираларни бошқариш бўлими бошлиғи, 2009—2010-йилларда Марказий банкнинг Ички бозор операциялари департаменти директори, 2010—2017-йилларда Марказий банкнинг валютани тартибга солиш ва назорат қилиш департаменти директори[5], 2017-йилда қисқа муддат Давлат инвестиция қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2017—2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, 2019—2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари[6] каби вазифаларда фаолият олиб борган.

2020—2022-йилларда — Ўзбекистон Республикаси молия вазири[7].

2022—2024-йилларда — Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари[8][9].

2024-йил 11- декабрдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси[10][11].

Мукофотлари

Интернетдаги чиқишлари

Тимур Ишметов „Очиқ бюджет“ лойиҳасининг ташаббускори ва қўллаб қувватловчиларидан ҳисобланади[13].

Яшаб турган шаҳрингиз ёки маҳаллангизни ободонлаштириш бўйича қандай таклифларингиз бор? Фикрларингизни дўстларингиз ва қўшниларингиз қўллаб-қувватлайдими? Лойиҳангизни “Ташаббусли буджет” орқали амалга оширинг.

— Тимур Ишметов, [14]

Тимур Ишметов ўз фикрлари ва чиқишлари билан мунтазам ОАВ ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари назарига тушиб туради. Жумладан, 2021-йилда мактаблардаги „ўлик жонлар“ ҳақидаги чиқишлари муҳокамаларга сабаб бўлган эди[15] Шунингдек, УЗАСБО дастури такомиллаштирилиши ҳақида ҳам маълум қилган[16].

Давлат молиявий назорат органларига айрим ҳудудларда ҳокимликлар томонидан босим йўқ, деб айта олмаймиз. Я’ни у молия вазирлигига ишлайдими? Ёки айрим босим натижасида бошқаларни ҳимоя қилишга ишлаяптими? Мени фикрим, келгусида умуман давлат молиявий назорат хизматлари фаолиятларини функсионал нуқтаи назардан тубдан қайта кўриб чиқиш керак. Давлат молиявий назорати бирор вазирлик ичида эмас, ягона, яхлит кучли бир тизим бўлиши керакки, бирор вазирлик ҳам, бирор ҳокимият ҳам ундан устун бўмаслиги керак, унгача фойдаси йўқ

— Тимур Ишметов, [17]

2022-йилда парламентдаги чиқиши чоғида парламент депутати Гулбаҳор Саидғаниева фуқароларнинг „Ташаббусли бюджет“ лойиҳасига овоз беришларини чеклаш таклифини билдирганда, Тимур Ишметовнинг „Нима ҳаққингиз бор менинг овозимни чеклашга?“, деган муносабати муҳокамалар келтириб чиқарган[18].

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 13-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-апрел 2021-йил.
  2. ↑ ҳттпс://ревиэw.уз/пост/тимур-ишметов-стал-министром-финансов-тимур-ишметов-стал-новм-министром-финансов-узбекистана-биография
  3. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2020/02/24/финанcе/
  4. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2020/02/24/финанcе/
  5. ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2020/02/24/тимур-ишметов-молия-вазирига-айланди
  6. ↑ ҳттпс://www.спот.уз/ру/2020/02/25/тимур-ишметов/
  7. ↑ ҳттпс://узрепорт.неwс/политиcс/тимур-ишметов-назначен-министром-финансов-узбекистана
  8. ↑ „Тимур Ишметов ва Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди“ (2022-йил 30-декабр). Қаралди: 30-декабр 2022-йил.
  9. ↑ ҳттпс://cбу.уз/оз/пресс_cентер/неwс/2011374/
  10. ↑ „Марказий банкка янги раис тайинланди“. cбу.уз. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Қаралди: 28-август 2025-йил.
  11. ↑ „Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди“. Кун.уз. Wеб Эхперт (2024-йил 11-декабр). Қаралди: 28-август 2025-йил.
  12. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. пресидент.уз (2025-йил 25-август). Қаралди: 2025-йил 26-август.
  13. ↑ „“Яшаб турган ҳудудингизда қандай муаммо бор? “Очиқ буджет” порталида ёзиб қолдиринг” - молия вазири чақириғи“ (2021-йил 26-июл). Қаралди: 24-август 2022-йил.
  14. ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2021/07/26/яшаб-турган-ҳудудингизда-қандай-муаммо-бор-очиқ-буджет-порталида-ёзиб-қолдиринг-молия-вазири-чақириги
  15. ↑ „“Ўлик жонлар” учун тўлов. Молия вазири ҳийла йўли билан давлат пулларини ўғирлаган мактаблар ҳақида гапирди“ (2021-йил 15-декабр). Қаралди: 24-август 2022-йил.
  16. ↑ „“Бу дастурни қайтадан ишлаб чиқиш пайти келди”. Молия вазири УзАСБО ҳақида“. Қаралди: 24-август 2022-йил.
  17. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/оз/2020/11/09/финанcиал-cонтрол/
  18. ↑ „“Нима ҳаққингиз бор менинг овозимни чеклашга?” - молия вазири депутатнинг “Ташаббусли буджет” бўйича таклифини қат’ий рад этди“ (2022-йил 4-июн). Қаралди: 24-август 2022-йил.