Тимур Коcаоğлу (ўзбекча: Темур Хўжа ўғли, 1947-йил 31-май, Истанбул) — келиб чиқиши асли ўзбек бўлган америкалик ҳамда туркиялик тарихчи ва сиёсацҳунос. Cолумбиа Университетида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган биринчи ўзбек олими[1][2][3][4]. 1947-йили Истанбулда Бухоро Халқ Совет Республикаси раҳбарларидан бири бўлган Усмонхўжа оиласида туғилган. 1971-йили Истанбул университети Адабиёт факултетининг турк тили ва адабиёти бўлимини тугатган. 1977-йили Cолумбиа университети (Ню-Ёрк) санъат, Яқин Шарқ тиллари маданиятлари бўлимида (МЕЛАC) таҳсил олган, сўнгра 1979-йили Cолумбия университети Халқаро тадқиқотлар бўлимида сиёсий фанлар бўйича иккита магистрлик диссертациясини ёқлаган[5]. 1982-йили Cолумбиа университетида фаолият олиб борган машҳур профессор Эдwард Аллwортҳнинг илмий раҳбарлигида „Натионал Идентитй ин Совиэт Cентрал Асиан Просе Фиcтион оф тҳе Пост-Сталин Период: 1953— 1982“ („Совет Ўрта Осиё адабиётида Сталиндан сўнгги давр қозоқ ва ўзбек бадиий насрида миллий ўзига хослик: 1953—1982 йиллар“) мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган[6]. Тимур Коcаоğлу ушбу диссертацияни ҳимоя қилгач, узоқ йиллар Озодлик радиосида фаолият олиб борган[7].

Тимур Коcаоğлу
Темур Хўжа ўғли
Таваллуди 1947-йил 31-май (1947-05-31) (79 ёш)
Истанбул
Фуқаролиги Туркия
Соҳаси Тарих
тилшунослик
сиёсацҳунослик
Иш жойлари
Илмий даражаси Фан доктори
Академик раҳбарлари Эдwард Аллwортҳ
Машҳур ишлари
  • Тüркистанъда енилик ҳарекетлери ве иҳтилаллер, 1900-1924: Осман Ҳоcа анıсıна инcелемелер
  • Тüрки̇станли Би̇лги̇н Абдуррауф ФитратъИн Тüрколожи̇ Саҳасиндаки̇ Унутулмуş Эсерлери̇
  • Тüрки̇станъда Османли Тüрк Субайларинин Фаали̇етлери̇ (1914-1923)
  • Тüрк Дüнясı Конуşма Кıлавузу
  • Макинг Руссиа анд Туркей Греат Агаин?
  • Проэкт Културной Автономии Туркестана Махмудходжи Бехбуди 1907 [Маҳмутҳоcа Беҳбуди’нин Тüркистан Кüлтüрел Муҳтариети Тасарıсı]. Саарбрücкен: Ламберт Аcадемиc Публишинг
Турмуш ўртоғи Нигорхоним
Тимур Коcаоğлу ва Шавкат Мирзиёев. Берлиндаги Ўзбекистон Археология кўргазмасининг очилиш маросимидан лавҳа. 2023-йил 3-май

Ҳаёти

Тимур Коcаоğлу 1947-йил 31-майда Истанбулда туғилган. У пайтларда отаси Усмонхўжа сиёсий босимлар остида тез-тез Туркиядан чиқиб кетишга, иш юзасидан кўчиб юришга мажбур бўлган. Тимур тўрт ёшлигида оиласи билан Покистоннинг Пешовар шаҳрига кўчиб борган. У ерда жойлашган Cонвент Ҳигҳ Счоол — инглиз тили мактабида уч йил ўқиган. Усмонхўжа оиласи 1957-йилда Истанбулга қайтган ва Тимур ўқишни Аҳмет Расим бошланғич мактабида давом эттирган. Кейинчалик Картал ўрта мактабда, сўнгра Пендик лицейида ўқиган. Лицейдаги ўқиш даврида тарих ўқитувчиси Назмие Тўғон ва адабиёт ўқитувчиси Селаҳаттин Савcıдан сабоқ олган. Назмие Тўғон туркий халқлар миллий озодлик ҳаракатининг етакчиларидан бири ва машур олим Аҳмад Закий Валидий Тўғоннинг рафиқаси эди.

Тимур Коcаоğлу ўрта мактабда ўқиб юрган кезларда дўсти Юсуф Çотуксöкен билан „Дувар“ номли (деворий) газета чиқарган. Бундан ташқари, ўша вақтларда фотографлик ҳам қилган. 1965-йил Истанбул университетининг Турк тили ва адабиёти бўлимига ўқишга қабул қилинган. Бу университетда машҳур туркшунос олимлар Али Ниҳад Тарлан, Абдулкадир Караҳан, Аҳмет Cафероğлу, Садеттин Булуç, Фарук Тимуртаş, Муҳаррем Эргин, Фаҳир İз, Меҳмет Каплан, Öмер Фарук Акüн, Али Караманлıоğлу каби устозлардан таълим олган.

Университетда ўқиб юрган кезлар отаси Усмонхўжа оламдан ўтган. Усмонхўжа ўғли Тимурни сўнгги бор ўз ҳузурига чорлаб қуйидагича васият қилган:

Мен сенга банкда пул қолдираётганим йўқ, баланд қасрлар, ҳосилдор ерлар ҳам қолдираётганим йўқ, сени суяб юрадиган опа-ука ҳам қолдирмадим, фақат ҳамиша ёдингда тутишинг учун Ватан ҳасратини қолдирдим[8].

Илмий фаолияти

Усмонхўжа вафотидан бехабар Cолумбиа университети профессори Эдwард Аллwортҳ унинг номига мактуб юборган. Мактубда Бухоро ва ундаги сиёсий жараёнлари билан боғлиқ баъзи саволлар берилган эди. Мактубни олган Тимур Коcаоğлу ўз жавоб мактубида отасининг ўлим хабари билан бирга мактубдаги баъзи саволларга жавоб беришга ҳам ҳаракат қилган. Шу тариқа Тимур Коcаоğлу профессор Эдwард Аллwортҳ билан мактуб орқали яқиндан танишиб олган. Эдwард Аллwортҳ Тимур Коcаоğлунинг Ўрта Осиё халқларининг адабиётига қизиқиши кучли эканини сезгач, грант орқали Америкага келишига ёрдам берган[9][10].

Тимур Коcаоğлу илмий фаолият олиб бориш билан бирга 1977-йилдан Озодлик радиосида ҳам ишлай бошлаган. У вақтда Озодлик радиоси хабарлари 22 тилда эфирга узатилар эди. Улар қаторида 6 та туркий тил (ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, татар ва бошқирдча) ҳам бўлган. Олим Озодлик радиосида ишлаган 17 йил давомида ўзбек ва инглиз тилларида юзлаб илмий мақолалар ёзган. Германияда ишлаб юрган кезлар немис тилини ҳам ўрганган. Озодлик радиосидаги фаолиятидан бироз танаффус олиб, 1985—1988-йилларда Мармара университетида ишлаган. Яна тўрт йил Озодлик радиосида фаолият олиб боргандан сўнг Коç университетининг декани Аттила Аşкар таклифи билан 1993-йилда Туркияга қайтган ва Коç университетида дарс берган. 1995—2005-йилларда Тüрк Дил Куруму Билим Курулуда ишлаган. 2011-йилдан Мичиган университетида фаолият бошлаган. 2021-йилда Мичиган университетидан пенсияга чиқган. Ҳозир Ўзбекистон миллий университетида онлайн дарслар бермоқда. Бундан ташқари, ЁуТубеда „Тüркбилим Саналтайларı“ номли илмий контентга асос солган ва илмий конференсиялар ўтказиб келмоқда[9][11].

Асарлари

  • Тимур Коcаоğлу (Ҳазıр.). Тüрк Дüнясı Конуşма Кıлавузу/Туркиc Wорлд Пҳрасе Гуиде. Истанбул: Тüрк Дüнясı Араşтıрмаларı Вакфı, 1992; 156
  • Тимур Коcаоğлу (Ҳаз.), Яş Тüркистан: Тüркистан Милли İстиклал Фикрине Ҳизмет Эден Айлıк Дерги (Парис). Cилт. 1 (1929-1930). İстанбул: Аяз Таҳир Тüркистан İдил-Урал Вакфı Яйıнларı, 1997
  • Тимур Коcаоğлу, „Яş Тüркистанъıн Тüркистан Басıн Тариҳиндеки Ери“ Яş Тüркистан: Тüркистан Милли İстиклал Фикрине Ҳизмет Эден Айлıк Дерги (Парис). Вол. 1 (1929- 1930). İстанбул: Аяз Таҳир Тüркистан İдил-Урал Вакфı Яйıнларı, 1997; с. 13
  • Тимур Коcаоğлу, (Ҳазıр.). Реформ Мовеменц анд Револутионс ин Туркистан: 1900—1924. Ҳаарлем (Нетҳерландс): СОТА, 2001 (İлк Баскı); 506 сайфа
  • Тимур Коcаоğлу, (Ҳазıр.). Реформ Мовеменц анд Револутионс ин Туркистан: 1900—1924. Ҳаарлем (Нетҳерландс): СОТА, 2001 (2. Баскı: 2018) ; 506 сайфа
  • Тимур Коcаоğлу. Карай: Тҳе Тракаи Диалеcт. Мунич: Линcом Эуропа Аcадемиc Публиcатионс, 2006; 243 сайфа.
  • Тимур Коcаоğлу. Севги Сöзлери: Йıрлар. Истанбул: Кутлу Яйıневи, 2018; 245 сайфа.
  • Тимур Хўжа оғли, Севги Сўзлари. Тошкент: Қамар Медя, 2021.
  • Тимур Коcаоğлунинг Ёшлар ишлари агентлигига ташрифи жараёнидан
    Тимур Коcаоğлу иле Акартурк Караҳан, Севгилим Гüзел Ҳасинеъм: Йüзбаşı Şэрафеттинъин Эşине Мектупларı, 1911-1922 . Истанбул: Cüмле Яйıн., 2018; 144 сайфа
  • Тимур Коcаоğлу. Магҳжан Жумабаев: Тҳе Поэт оф Фламе, Либертй, анд Лове. Астана (Казакҳстан): Интернатионал Туркиc Аcадемй, 2018; 93.
  • Тимур Коcаоğлу иле Муҳаммед Каюм Азизи. Бинбир Билмеcе: Афганистан Öзбек Аğıзларıндан. Истанбул: Улусларарасı Тüрк Академиси Яйıнı, 2019; 536 сайфа.
  • Тимур Коcаоğлу (Ҳаз.) Тüрк Сöз иле Кüлтüр Варлıкларıнıн İзинде. İстанбул: Тüрк Дил Дернеğи Яйıнı (Басıм: Кутлу Яйıневи), Аралıк 2020; 399
  • Тимур Коcаоğлу, Тüлай Генçтüрк Демирcиоğлу, иле Акартüрк Караҳан. Куртулуş Саваşı’нıн Унутулмуş Şаири Доктор Şэрафеттин Бей (1889-1922) Топлу Şиирлери.. Анкара: Тüрк Дил Куруму, 2021; 287.
  • Норман Граҳам, Фолке Линдаҳл, Тимур Коcаоğлу. Макинг Руссиа анд Туркей Греат Агаин. Ланҳам: Лехингтон Боокс, 2021, 244
  • Жўлибой Элтезеров иле Тимур Коcаоğлу (Ҳаз.). Буҳара Cумҳуриети 101 Яşıнда / Бухоро Жумҳурияти 101 Ёшда. İстанбул: КутлуЯйıневи, 2021; 282. (Öзбекистан баскıсı: Таşкент: Мумтоз, 2021).
  • Тимур Коcаоğлу, „Çаğдаş Öзбек Эдебиятı“ Тüрк Дüнясı Эл Китабı, Дöрдüнcü Cилт: Эдебият (Тüркие Д ışı Тüрк Эдебиятларı). Анкара: Тüрк Кüлтüрüнü Араşтıрма Энститüсü, 1998 (Üçüнcü Баскı); с. 179-197.
  • Шамсиддин Камолиддин — Тимур Коcаоğлу. Проэкт Културной Автономии Туркестана Махмудходжи Бехбуди 1907 [Маҳмутҳоcа Беҳбуди’нин Тüркистан Кüлтüрел Муҳтариети Тасарıсı] Саарбрücкен: Ламберт Аcадемиc Публишинг[12][13].

Манбалар

  1. ↑ „Тимур Коcаоğлу (1947)“ (2013-йил 25-март). 2020-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
  2. ↑ „Буҳара'нıн илк Cумҳурбаşканı Осман Ҳоcа'нıн оğлу Проф. Др. Коcаоğлу: Буҳара ордусу Тüрк субайларıн дестеğийле курулду“. стар.cом.тр. Қаралди: 2020-йил 3-сентябр.
  3. ↑ „Осман Коcаоğлу'ну Анма“. туркдилидернеги.орг.тр. Қаралди: 2015-йил 2-июл.
  4. ↑ „ТУҲАФ БİР ТАРİҲ АНЛАЙИŞИ“. www.тариҳистан.орг. Қаралди: 2020-йил 9-апрел.
  5. ↑ „Тимур Коcаоглу“. аcадемиа.эду. Қаралди: 2017-йил 22-июл.
  6. ↑ Сулаймон Иноятов. БУХОРОИ ШАРИФ ХЎЖАЛАРИ: УСМОН ХЎЖА, ОТАУЛЛА ХЎЖАЕВ, ФАЙЗУЛЛА ХЎЖАЕВ АЖДОДЛАРИ ВА АВЛОДЛАРИ ШАЖАРАСИ, Бухоро, 2022
  7. ↑ Тимур Коcаоğлу (1947) „Тимур Коcаоğлу (1947)“. 2013-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-май.
  8. ↑ Сулаймон Иноятов. БУХОРОИ ШАРИФ ХЎЖАЛАРИ: УСМОН ХЎЖА, ОТАУЛЛА ХЎЖАЕВ, ФАЙЗУЛЛА ХЎЖАЕВ АЖДОДЛАРИ ВА АВЛОДЛАРИ ШАЖАРАСИ 96 бет
  9. ↑ 9,0 9,1 Алейна Малкоç. Тüркбилимде Арайışлар Тимур Коcаоğлу Армаğанı. İстанбул: КУТЛУ ЙАЙИНЕВİ, 2022
  10. ↑ Проф. Др. Тимур Коcаоğлу „Тҳе Опенинг Леcтуре он “Туркологй фром Паст то Пресент” бй Проф. Др. Тимур Коcаоğлу“. Қаралди: 2022-йил 12-октябр.
  11. ↑ „ЛЕАРНИНГ ТУРКИСҲ АНД ТУРКИC ЛАНГУАГЕС ОН ДИГИТАЛ ЭНВИРОНМЕНТ ИН ТҲЕ УСА ~ ПРЕСЕНТЕД КНОWЛЕДГЕ АНД ОППОРТУНИТИЭС“. лмглобал.орг. Қаралди: 2022-йил 2-март.
  12. ↑ „Тҳе Опенинг Леcтуре он “Туркологй фром Паст то Пресент” бй Проф. Др. Тимур Коcаоğлу“. мармара.эду.тр. Қаралди: 2022-йил 22-июл.
  13. ↑ „Тимур Коcаоğлу китапларı“. надиркитап.

Адабиётлар

  • Алейна Малкоç. Тüркбилимде Арайışлар Тимур Коcаоğлу Армаğанı. İстанбул: КУТЛУ ЙАЙИНЕВİ, 2022 — 900-бет. 
  • Сулаймон Иноятов. БУХОРОИ ШАРИФ ХЎЖАЛАРИ: УСМОН ХЎЖА, ОТАУЛЛА ХЎЖАЕВ, ФАЙЗУЛЛА ХЎЖАЕВ АЖДОДЛАРИ ВА АВЛОДЛАРИ ШАЖАРАСИ, Бухоро, 2022 — 183-бет. 
  • БУҲАРА CУМҲУРИЙАТИ 101 ЙАŞИНДА, Истанбул – Тошкент, 2021 — 282-бет. 
  • Иноятов С. „Қатағон қурбони бўлган уч буюк сиймо“. „Таълим ва инновацион тадқиқотлар“ Халқаро илмий-методик журнал. Бухоро −2022. № 1, -Б.7-23
  • Айний С. „Таърихи инқилоби Бухоро“. Душанбе, 1987
  • „Тарихнинг номаълум саҳифалари“, Ҳужжат ва материаллар. Биринчи китоб. Т.: „Ғ.Ғулом номидаги нашриёт — матбаа ижодий уйи“, 2009.
  • "Осман Кҳожа анд тҳе Оригинс оф Жадидисм ин Букҳара, " ин Тüркистанъда Енилик Ҳарекетлери ве İҳтилаллер, 1900-1924: Осман Ҳоcа Анıсıна İнcелемелер / Реформ Мовеменц анд Револутионс ин Туркистан, 1900-1924: Студиэс ин Ҳоноур оф Осман Кҳожа, эд. Тимур Коcаоğлу (Ҳаарлем: СОТА, 2001)
  • Яş Тüркистан, Cилт 1 (1929— 1930), ҳаз. Тимур Коcаоğлу, Аяз Тариҳ Тüркистан İдил. Урал Вакфı Яйıнларı, İстанбул, 1997