Туляков Тимур Турғунбекович (1975.11.2, Қирғизистон, Ўш вилояти) – ўзбекистонлик боксчи, „Ўзбекистон ифтихори“ унвони соҳиби (1998). 2002-йил Андижон давлат университетини тамомлаган. 1993—1995-йилларда Андижондаги спорт мактабида мураббий ўқитувчи, 1995—2002-йилларда „Динамо“ спорт жамиятида йўриқчи бўлиб ишлаган. 54 кг вазнда 1994-йил, 1997-йил ва 2000-йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган. Бокс бўйича 1995-йилги Осиё Чемпионатида бронза, 1998-йил Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш медал олган[1]. 1998-йилда Ню-Ёркда ўтказилган Яхши ният ўйинлари ғолиби бўлган. 2002-йилдан профессионал боксга ўтган.

Тимур Туляков
Статистикаси
Асл исми Тимур Турғунбекович Туляков
Вазн тоифаси 54 кг
Бўйи 168 см
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуди 1975-йил 11-феврал (1975-02-11) (51 ёш)
Ўш, Қирғизистон ССР
Медаллари ва ютуқлари

Манбалар