Timurbek Usmonov
Тимурбек Бекмуродович Усмонов (1942 – 2021) – ўзбек физиги, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги.
| Тимурбек Бекмуродович Усмонов | |
|---|---|
| Таваллуди |
14-апрел 1942-йил Тошкент ЎзССР |
| Вафоти |
23-декабр 2021-йил (79 ёшда) Тошкент Ўзбекистон |
| Соҳаси | лазер физикаси |
| Таълими | Москва давлат университети |
| Мукофотлари | „Фидокорона хизматлари учун“ ордени, спорт устаси |
Биографияси
Тимурбек Усмонов 1942-йил 14-апрелда Тошкент шаҳрида дунёга келади.
Москва давлат университетини тугатгандан сўнг (1967), Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида илмий-тадқиқотчи ходим бўлади. 1972-йилда Москва давлат университетида (МДУ) аспирантурани тамомлагандан сўнг номзодлик диссертасиясини ҳимоя қилади.
Меҳнат фаолияти:
- 1972—1974-йилларда Ядро физикаси институтида катта илмий ходим
- 1974—1992-йилларда Электроника институти (бугунги кундаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти) лабораторияси мудири
- 1993—2002-йилларда Фан ва техника қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
- 2002—2006-йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йирик илмий лойиҳалар бўйича эксперт кенгаши раиси
- 1992—2006-йилларда „Академприбор“ ИИCҲБ (Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси) директори, сўнг лазер нурланишининг моддалар билан ўзаро таъсири лабораторияси мудири
- 2006-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти бош илмий ходими ва лаборатория мудири.
Тимурбек Усмонов физика-математика фанлари доктори (1987-йил), сўнг 2017-йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланади.
У лазер физикаси ва технологияси, чизиқли бўлмаган оптика ва спектроскопия соҳасидаги олим саналади.
Усмонов биринчи марта дунё бўйича кучли лазер нурланишининг энг самарали уйғунлашуви ва параметрик ёруғлик генарасиясининг юқори даражасини олади. Унинг тадқиқотлари асосида яратилган лазер комплекслари амалиётда ҳам кенг қўлланади.
У 400 дан ортиқ илмий мақолалар, 4 та монография, 16 та патент муаллифидир.
Шунингдек, у „Кристалларда юқори самарали частотали ночизиқли конверсия ва когерент оптик нурланишнинг созланиши манбаларини яратиш“ туркум ишлари учун" – СССР Давлат мукофоти лауреати (1984-йил) бўлади.
"Фидокорона хизматлари учун" ордени билан ҳам тақдирланади.
Бундан ташқари, у эркин кураш бўйича СССР спорт устаси.
Тимурбек Усмонов 2021-йил 23-декабрда Тошкент шаҳрида вафот этади.
Илмий ишлари:
- Преобразованиэ частоти лазерного излучения с пределной эффективностю / А. А. Гуламов, Э. А. Ибрагимов, В. И. Редкоречев, Т. Б. Усманов; АН УзССР, Ин-т электрон. им. У. А. Арифова. – Т.: Фан, 1990. – 145, [2] с.; 22 см.
- А. В. Бенков, А. В. Зиновев, Т. Усманов, С. Т. Азизов, „Нетепловоэ свечениэ поверхности металла при лазерном возбуждении“, Квантовая электроника, 12:5 (1985), 977–986
- Э. Ф. Ибрагимов, Т. Усманов, „К теории генерации второй гармоники мощного лазерного излучения“, Докл. АН СССР, 261:4 (1981), 846–850
- Р. А. Ганеэв, Т. Б. Усманов, „Нелинейно-оптическиэ характеристики различних сред“, Квантовая электроника, 37:7 (2007), 605–622 [Қуантум Элеcтрон., 37:7 (2007), 605–622]
- Лимитатион оф сеcонд-ҳармониc генератион оф фемтосеcонд Ти:саппҳире ласер пулсес. Илдар А. Бегишев, Микҳаил Калашников, Владимир Карпов, Петер Ниcклес, Ҳорст Счöннагел, Иля А. Кулагин, анд Тимурбек Усманов. Жоурнал оф тҳе Оптиcал Соcиэтй оф Америcа Б Вол. 21, Иссуэ 2, пп. 318-322 (2004)