Tinchlik
Тинчлик, халқаро тинчлик — халқлар ва давлатлар ўртасида зўрлик ишлатмасдан ташқи сиёсат олиб боришга, ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга ва одатда, халқаро шартномаларда мустаҳкамлаб қўйилган мажбуриятларга риоя этишга асосланадиган муносабатлар: давлатлар оъртасида уюштирилган қуролли кураш (яъни уруш)нинг ёъқлиги. Дунё, жамият ривожланиб борган сари халқаро муносабатларнинг субъектлари Уртасида вужудга келади ган можаролар, низолар, келишмовчиликларни ҳал қилишнинг замонавий юллари, усуллари ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Бунда қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинмоқда: ХХИ аср бошларида можароларнинг сабаблари ва манбалари; можароларнинг иштирокчилари; можароларнинг характери ва мазмуни; бу можароларни ҳал этувчи халқаро ташқилотлар фаолияти ўзгараётганлиги. Т.ни сақлаш учун можароларнинг олдини олиш, уларни тугатишда дипломатик методларнинг роли маълум даражада камайиб, иқтисодий ва молиявий воситаларнинг кучайиб бориши кузатилмоқда. Шунингдек, низоларни тинч йўл билан ҳал қилишда гуманитар операциялар сезиларли рол ўйнамоқда. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён жаҳонда ва Марказий Осиё минтақасида баркарорлик зарурлигидан келиб чиқиб ўз ташқи сиёсатини амалга оширмоқса. Мамлакатимиз дунёда Т.ни сақлашнинг барча халқаро ҳуқуқий меъёрларига амал қилади ва уларга содиқ қолади.
Сайфиддин Жўраев.

Тинчлик деб зўравонлик, зиддият ёки шу зиддиятдан қўрқув йўқ осойишта ҳолатга айтилади. Тинчлик индивидуал шахслар ёки бутунбошли мамлакат ва халқлар орасида бўлиши мумкин. Халқаро муносабатларда тинчлик атамаси остида уруш йўқлиги тушунилади.
Тинчлик давлатлар орасидаги ноҳарбий ташқи сиёсатга асосланади, тинчлик замирида халқаро битим, келишув ва бошқа ҳужжатлар ётади. Тинчлик ижтимоий хавфсизликни таъминлайди.
Дунё тинчлигини сақлаш учун Иккинчи жаҳон урушидан кейин Бирлашган Миллатлар ташқилоти тузилган. Нобел мукофоти тинчлик келтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар учун ҳам берилади. Тинчликсеварлик оқимлари мавжуд, улардан энг кенг тарқалгани пацифизм деб аталади[1].
Тинч ҳудудлар
Қуйидаги ҳудудларда узоқ вақт тинчлик ҳукмрон:
| Ҳудуд | Қачондан бери тинч | Изоҳ |
|---|---|---|
| 1814 — бугун | 1814-йили Норвегия билан урушидан кейин ҳеч қандай ҳарбий зиддиятларда қатнашмай келади. | |
| 1848 — бугун | Бу давлат қатъий бетарафлик сиёсати юритади. | |
| 1949 — бугун | 44 кунлик фуқаролар урушидан кейин армияни тарқатиб, бирор урушда қатнашмаган. |
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тинчлик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Тинчликга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |