Типометрия (тип ва...метрия) — матбаада босма қолиплари (шрифт, пробел материаллар ва бошқалар) элементларини ўлчаш тизими. Т. асосида 1/72 дюйм (0,376 мм)га тенг босмахона пункти ётади; йирик элементлар квадратда ўлчанади. Литер, қатор, пробел (оралиқ) материалларнинг чизиқли ўлчамларини аниклашда ишлатилади. Пункт билан квадрат ўртасида оралиқ бирликлар бор: нонпарел (1/8 квадрат), петит (1/6 квадрат), сицеро (1/ 4 квадрат) ва бошқа