Типратиканлар, кирпилар (Эринаcеидаэ) – ҳашаротхўр сут эмизувчилар туркуми оиласи. Оёқлари кўпчилигида 5 бармоқли; юқори, баъзан пастки курак тишлари йирик, йиртқич тишларига ўхшаш. Тери ости мускуллари яхши ривожланган; улар қисқариши туфайли типратиканлар гавдаси шарсимон шаклга киради. 12–15 тури маълум. Европа, Осиё ва Африкада тарқалган. Ўзбекистонда 2 тури: қулоқдор типратиканлар, қора игнали типратиканлар учрайди. Қулоқдор типратиканлар (танаси 15–19 см, қулоғи узун, корни майин оқ жун билан қопланган) Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудларида тарқалган. Қора игнали типратиканлар (танаси 22–27 см, думи 23–37 мм, тиканлари 4 см ча, пешонаси тикансиз) Ўзбекистон жанубида – Жиззах, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида учрайди. Қишки уйқуга ётади. Асосан, ҳашаротлар, шунингдек, майда умуртқали ҳайвонлар (илонлар), камдан-кам ўсимлик маҳсулотлари билан озиқланади.

Типратиканлар[1]
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Ҳашаротхўрлар
Оила: Типратиканлар

Қишлоқ хўжалиги зараркунандалари – ҳашаротларни еб фойда келтиради.

Манбалар

  1. ↑ Ҳуттерер, Р.. Фамилй Эринаcеидаэ, 3-, Жоҳнс Ҳопкинс Университй Пресс, 2005 — 212–219-бет. ИСБН 978-0-8018-8221-0. ОCЛC 62265494. 

Адабиётлар