Tipu yoʻlbarsi
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. |

Типу йўлбарси — ХВИИИ асрда ишлаб чиқилган механик ўйинчоқ бўлиб, Ҳиндистондаги Майсур князлиги ҳукмдори Типу Султон учун яратилган. Ўймакорлик сан'атидан фойдаланиб ишланган ва ранг берилган ёғочли корпусга эга ушбу ўйинчоқ британиялик аскарга ҳужум қилаётган йўлбарснинг деярли ҳақиқий ўлчамдаги тасвирини акс эттиради. Йўлбарс ва одамнинг танаси ичидаги механизмлар одамнинг бир қўлини ҳаракатга келтириши орқали унинг оғзидан инсон қичқириғи ва йўлбарснинг оғзидан ўпирилаётган товушларга тақлидни амалга оширади. Бундан ташқари йўлбарснинг ён томонидаги қопқоқда 18 нотадан иборат кичик дамли чолг'у асбоби мавжуд.
Типу йўлбарси - Типу Султоннинг шахсий герби асосида яратилган бўлиб, у ўз душмани, яъни Буюк Британиянинг Ост-Индия компаниясига нисбатан нафратини акс эттирган. Типу йўлбарси Ост-Индия компанияси жангчилари 1799-йилда Типу пойтахтига бостириб кирганидан кейин Типунинг ёзги қароргоҳидан топилган. Генерал-губернатор Лорд Морнингтон Типу йўлбарсини дастлаб Лондон минорасида кўргазмага қўйиш ниятида Буюк Британияга юборади. Биринчи марта Лондон жамоатчилигига 1808-йилда Ост-Индия уйида, сўнгра Лондондаги Ост-Индия компанияси биносида тақдим этилган, кейинчалик Типу йўлбарси 1880-йилда Виктория ва Алберт музейига кўчирилган (рўйхатга олиш рақами 2545 (ИС))[1]. Типу йўлбарси Лондонга олиб келинганидан бери то бугунги кунгача омманинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.
Буюк Британия аскарини қийнаётган механик йўлбарс ҳақидаги эслатмалар Жон Кеацнинг тугалланмаган „Қўнғироқли қалпоқ“ поэмасида ва Бернард Корнуэллнинг „Шарп йўлбарси“ романида қайд этилган.
Библиография
- Бриттлебанк, Кате (Май, 1995), Сакти анд Баракат: Тҳе Поwер оф Типу'с Тигер. Ан Эхаминатион оф тҳе Тигер Эмблем оф Типу Султан оф Мйсоре, Модерн Асиан Студиэс (Cамбридге Университй Пресс) . — Т. 29.2: 257–269
- Де Алмеида, Ҳермионе & Гилпин, Георге Ҳ. (2005), Индиан Ренаиссанcе: Бритиш романтиc арт анд тҳе проспеcт оф Индиа, Ашгате Публишинг, Лтд., ИСБН 978-0-7546-3681-6.
- Орд-Ҳуме, Артҳур (Фебруарй 1987 - Парт И, Септембер 1987 - Парт ИИ), Типу'с Тигер - иц Ҳисторй анд Десcриптион, Мусиc анд Аутомата Т. 3.9, 3.10
- Стронге, Сусан (2009), Типу'с Тигерс, В&А Публишинг, ИСБН 1-85177-575-7
Манбалар
- ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“.