Тир (франс. тир — отмоқ) — қўлда ўқ отар ёки пневматик қуролдан ўқувмашқда ва мусобақаларда нишонларга хавфсиз отиш учун мўлжалланган спорт иншооти. Ёпиқ, ярим ёпиқ ва очиқ (дала) Тирлари бўлади. Тирда ўқ отиш марраси бор, отиш галереяси, ўқ отиш зонаси (узунлиги ўқ отиш масофасига тенг), ўқ қабул қилгич, ёрдамчи ва ўқув бинолари, қурол ва патронлар омборлари бўлади. Тирда 10 м дан 300 м гача масофада ўқ отиш мумкин. Шунингдек, пневматик ёки кичик калибрли қуроллардан ўқ отиладиган аттраксион Тирлар ҳам бўлади.