Тирана (Тиранë) — Албания пойтахти. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Адриатика денгизидан 40 км масофада, тоғ оралиғидаги водийда жойлашган. Тирана ретининг маъмурий маркази; алоҳида маъмурий бирлик. Аҳолиси 245 минг кишидан кўпроқ (1990-йиллар ўрталари). Иқлими субтропик, июлнинг ўртача температураси 24°, январники 4–5°. Йиллик ёғин 1350 мм дан кўпроқ.

Тирана
Tirana
Байроқ
Tirana
Герб
Ҳукумат
 • мер Лулзим Баша
Зичлиги 10553 киши/км2

Тирана — транспорт йўллари тугуни. Транспорт йўли орқали Дуррес порти билан боғланган. Шаҳар яқинида Ринес аэропорти бор. Тирана ва унинг атрофидаги корхоналарда мамлакат саноат маҳсулотининг 1/5 қисми ишлаб чиқарилади. Асосий саноат тармоқлари: тўқимачилик, металлсозлик, машинасозлик, озиқ-овқат. Шунингдек, ойнакерамика ва кўнпоябзал саноатлари ҳам ривожланган. Тирана — ёғоч, кумуш, керамикага бадиий ишлов бериш маркази.

Тирана қўлёзмаларда кичик манзилгоҳ сифатида ХВ асрдан тилга олинган. ХВИИ аср бошида шаҳар барпо қилинган. 1920-йилдан Албания пойтахти. Тирана бинолари қад. Шарққа хос услубларда қурилган эски ва замонавий янги қисмдан иборат. Искандарбек майдони атрофида ҳукумат идоралари, маъмурий бинолар жойлашган. Меъморий ёдгорликлардан масжид (ХВИИ аср) ва минора сақланган. Университет (1957), Албания Фанлар Академияси, интлар, миллий тарих музейи, тасвирий санъат галереяси ва бошқа бор. Тирана яқинидан кўмир қазиб олинади.

Ҳаволалар