Tirandozlik
Qiyofa
Тирандозлик – ёй (камон) билан отилган ўқни нишонга текказиш машқи. Мерганлик. Тирандозлик ўқ билан тахтани тешиш, ўқни зиҳгир(узукка ўхшаш нарса)дан ўтказиш, тик узун ёғоч қозиқ бошидаги қобоққа санчиш каби мусобақаларининг умумий номи. “Алишер Навоийга нисбат берилувчи яна бир асар “Рисолаи тир андохтан” тирандозлик, я’ни камондан ўқ отиш фазилатига бағишланган. Асарнинг муаллифи масаласи адабиёцҳуносликдаги баҳсли масалалардан бўлиб, мазкур асар устида изланиш олиб борган Й.Бертелс, А.Семёнов, Суйима Ғаниеванинг фикрига кўра, “Рисолаи тир андохтан” Алишер Навоий қаламига мансуб”.[1]
Манбалар
- ↑ Юсупова Д. “Ўзбек мумтоз ва миллий уйғониш адабиёти” (Алишер Навоий даври). «ТАМАДДУН» – Тошкент. 2016-йил.
Адабиётлар
- Амир Темур ва темурийлар даврида маданият ва са’нат. Мақолалар. – Т.: 1996.
- Юсупова Д. “Ўзбек мумтоз ва миллий уйғониш адабиёти” (Алишер Навоий даври). – Тошкент. 2016-йил.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |