Tireotrop gormon
Тиреотроп гормон, ТТГ, тиротропин, тиреостимулловчи гормон — одам ва умуртқали ҳайвонлар гипофиз безининг олдинги бўлагида ишланадиган гормон. Қалқонсимон без фаолиятини бошқаради; унинг асосий гормонлари — тироксин ва триёдтиронин ажралиши ҳамда синтезига таъсир этади. Кимёвий табиатига кўра, гликопротеид, мол. м. 28000—30000. Тиреотроп гормон қалқонсимон без фолликулаларида тиреоглобулин парчаланишини ҳамда крнга тироксин ва триёдтиронин ажралишини кучайтиради. Фолликуляр ҳужайралар кўпайишига, ёд ютилиши ва тироксин синтезига таъсир этади. Тиреотроп гормон синтези ва секрециясини марказий нерв системаси ҳамда гипоталамус бошқаради. Қонда тиреоид гормонлар миқдори ошганда Тиреотроп гормон секрецияси тормозланади, натижада тироксин ва триёдтиронин кам ажралади. Адреналин ва кортикостероидлар Т. секрециясини камайтиради.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |