Tirishish
Тиришиш — мускулларнинг тўсатдан ғайриихтиёрий равишда қисқариши. Тиришиш нерв системаси касалликларида (тутқаноқ, қоқшол, неврозлар), заҳарланиш, моддалар алмашинуви ва ички секреция безлари иши бузилганда рўй беради. Келиб чиқиш сабабига кўра, тиришиш эпизодик, тасодифий бўлиши ёки ҳафта, ой, йил давомида маълум вақтда бир неча марта такрорланиб туриши мумкин. Баъзи беморларда тиришиш ташқи таъсиротлар (тўсатдан келган каттик товуш, баданга нина санчилиши) натижасида, чуқур нафас олганда, дим хонада, ичкиликни суиистеъмол қилганда тутиб қолади ёки зўраяди. Тиришиш битта мускулда ёки бир гуруҳ мускулларда содир бўлиши мумкин.
Кучли тиришиш (тоник тиришиш) қисқа вақт давом этиши мумкин, бунда кўпинча қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Бундай тиришиш аксари узоқ юрилганда болдир мускулида, шунингдек, соппасоғ одамда чўмилиш пайтида рўй беради. Қуруқ жойда юрган пайтда пайдо бўлган тиришишни оёқ кафтини бир кўл билан ёзиб ва айни вақгда болдир суягини иккинчи қўл билан уқалаб йўқотиш мумкин. Ётганда ёки утирганда томир тортишиб қолганда тезда ўриндан туриб, оғрик оёқнинг кафти билан қаттик тираниш керак. Чўмилаётган пайтда сувда оёқ томири тортишиб колганда оёқни ҳаракатлантирмай, оёқ панжасини соғ оёқ билан ёзиш керак. Тиришишга мойил одамлар сувда узоқ сузмаганлари маъқул. Тиришиш клоник бўлиши, бунда мускуллар гоҳ тез-тез қисқариб, гоҳ қисқа муддатга бўшашиши мумкин.
Умумий тиришишда, масалан, тутқанок хуружида одам ҳушидан кетиши ва йикилиб тушиши мумкин. Бундай ҳолларда врач чақириш зарур. Тиришиш, одатда, касаллик аломати бўлиши мумкин, шу боисдан унинг сабабини аниклаш ва даволаш учун врачга мурожаат қилиш шарт.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |