Tirnoq
Тирноқ, чангал — бармоқларни ҳимоя қилувчи шохсимон тузилма. Одам, маймун ва чала маймунлар бармоқлари учида ҳосил бўлади. Т. бармоқ болиши устидан чиққан эркин қисм, тана ва иддиздан иборат. Т. ўрнининг илдиз ва чуқурча билан қопланган қисми матрица дейилади, шу матрица ҳужайраларининг кўпайиши туфайли Т. учига қараб астасекин ўсиб боради. Т. бир кечакундузда ўрта ҳисобда 0,1—0,2 мм ўсади; тахминан 100 кунда тўлиқ янгиланади. Т. ўсиши кишининг ёши, жинси, организмнинг умумий ҳолати ва бошқа омилларга боғлиқ, мас., болалар тирноғи катталарникига нисбатан тезрок, ёки қишда ёздагидан секинроқ ўсади. Тирноқ 10–15 мм, эни 10–17 мм, қалинлиги 0,30—0,37 мм, аёлларда кичикроқ ва юпқароқ бўлади. Соғлом кишининг тирноғи бир оз бўртиб чиққан, силлиқ, тиниқ ва рангеиздир.
Сувда ва қуруқликда яшовчилар тирноғи эпидермис шохеимон қаватининг қалинлашувидан ҳосил бўлади. Чин Т. кўпчилик судралиб юрувчиларга, барча қушларга ва талайгина сут эмизувчиларга хос. Т. ҳаракатланишда ёрдам беради, шунингдек, ҳимоя ва ҳужум органидир. Айрим сут эмизувчилар (мас., отлар)да кўриниши ўзгарган Т. — туёқ бор.
Т. касалликларига кислота, ишқор таъсири, шикастланиш, инфексия (бактерия, замбурутлар) ва бошқа сабаб бўлади. Онихия ва Т.ни ўраб турган тўқиманинг яллиғланиши — паронихия кўпроқучрайди. Паронихия Т. атрофида пайдо бўлган "сочиқ"лар, моддалар алмашинуви касалликлари, мас., қандли диабет, шикастланишлар окибатида келиб чиқади. Турли касалликларда Т.нинг ранги ўзгариб, мўрт, уваланувчан бўлиб қолади. Трихофития, микроспория, эпидермофития, кандидоз, кал замбуруғлари Т.нинг замбуруғ касалликларини вужудга келтириши мумкин. Сурункали инфексион касалликлар — сил, мохов; тери касалликлари — псориаз, экзема, нафас йўли (бронхоэктазия), юрактомир, ички секреция ва нерв системаси касалликларида ҳам Т. да ўзгаришлар кузатилади. Поябзал тор бўлиб, оёқ бармокларини қисиши, Т.ларнинг зарбдан шикастланиши оқибатида Т. ичга усади, бунда Т. болиши яллиғланади. Т.да ўзгаришлар рўй берганда мутахассис врачга учрашиш лозим.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |