Тироксин, (3,5,3’,5) тетраёдтирозин — одам ва ҳайвонларнинг асосий тиреоид гормони. Қалқонсимон без фолликулаларида ишланади. Тирозин ҳосиласи. Тироксин сувда ва қуруқликда яшовчилар ҳамда баъзи суякли балиқлар (мас., камбала)да метаморфозни, иссиқ қонли ҳайвонлар ва одамда моддалар алмашинувини, иссиқлик ишлаб чиқарилиши, тўқималарнинг ўсиши ва янгиланишини кучайтиради. Тироксин синтези ва секрециясини гипофизнинг тиреотроп гормони (ТТГ) бошқаради. Қонда Тироксин миқдори кўпайса, ТТГ ажралиши тормозланади ва Тироксин кам ажралади. Тироксин консентрацияси камайганда ТТГ ажралиши кучаяди ва Тироксин мувозанати тикланади. Тироксиннинг ажралишига ташқи муҳит омиллари (травма ва стресс), овқат (ёд) ва бошқа ички секреция безлари таъсир этади. Тироксин мувозанати бузилиши турли касалликлар (гипертиреоз, гипотиреоз, буқоқ, кретинизм, микседема) олиб келади.

Тироксин гормони аслида тироид гормонининг ҳаракациз шакли ҳисобланади. Ҳужайралар ва тана то'қималарига керак бо'лганда тироксин гормони унинг фаол шакли Т3 гормонига айланади. Ушбу Т3 гормони то'г'ридан то'г'ри тананинг ҳужайралари ва то'қималарига та'сир қилади.

Яна қ.