Tirsakli val
Тирсакли вал — поршенли двигателлар, насослар, компрессорлар, темирчиликпресслаш машиналари ва бошқа қурилмалардаги кривошипли механизмнинг айланувчи звеноси. Битта ёки бир нечта тирсакли (номи шундан) ҳамда бир нечта ўқдош ўзак бўйинлари, ҳар бир тирсагида 2 та шчека ва 1 та бўйин бўлади. Бўйинлар ўзак бўйинлар ва шатун бўйинларга бўлинади. Ўзак бўйин подшипникка таянади, шатун бўйинга шатун бириктирилади. Шатун бўйинларнинг ўқи Тирсакли вал нинг айланиш ўқига нисбатан бироз силжиган (нарирокда) бўлади. Поршенли машиналар (мас., автомобиллар) да Тирсакли вал тирсакларининг сони силиндрлар сонига тенг бўлади.Тирсакларнинг қандай тартибда жойлашиши машинанинг иш сиклига, силиндрларнинг жойлашишига қараб белгиланади. Тирсакли вал углеродли ёки легирланган пўлат ёки мустаҳкам чўяндан яхлит, қуйма тарзда ёки болғалаш усулида ясалади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |