Тируччираппалли - Ҳиндистоннинг жан. қисмидаги шаҳар, Тамилнад штатида. Аҳолиси 712 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Кавери дарёси қуйилиш жойидаги транспорт йўллари тугуни. Металлсозлик, тўқимачилик, кўнтери, тамаки, озиқовқат саноати корхоналари, энергетика жиҳозлари зди бор. Қимматбаҳо тошларга ишлов берилади. Шаҳар яқинидан слюда, гипс қазиб олинади. Т. 10— ХВИИ асрларда Тамил давлати пойтахти бўлган. Шаҳар четидаги қояда ВИИ асрда қурилган қалъа ва ибодатхонаайвонлар сақланган.