Tiruvanantapuram
Qiyofa
Тируванантапурам, Тривандрам — Ҳиндистоннинг жан. қисмидаги шаҳар, Малабар сохилида. Керала штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 525 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг савдо ва саноат марказларидан. Тўқимачилик, ёғочсозлик, резинатехника, кимёфармацевтика, полиграфия саноати корхоналари бор. Каучук ва копрага ишлов берилади. Бадиий ҳунармандчиликда фил суяги, қора ёғочдан турли буюмлар тайёрланади. Университет бор. Т. қадимда Траванкур рожалигининг пойтахти бўлган. Туризм ривожланган. Т. яқинидаги Тумбу илмий тадқиқот марказидан Ҳиндистоннинг биринчи сунъий йўлдоши учирилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |