Tish abssessi
Тиш абссесси – инфексиялар натижасида тишда йирингнинг маҳаллий тўпланиши. Унинг энг кенг тарқалган тури бу периапикал абссесс. Ундан кейинги ўринда периодонтал аббсесс туради. Касаллик асосан, тишнинг юмшоқ пулпасини бактериялар зарарлаши натижасида келиб чиқади. Тишда бактерияларнинг узоқ вақт мобайнида тўпланиб қолиши, парчаланган, синган тиш бўлаклари милклар орасида қолиб кетиши, периодонтал касалликлар ҳамда уларнинг комбинацияси оқибатида ҳам тишларда абссесс ривожланади. Касалланган тиш илдизини нотўғри даволаш ҳам абссессга сабаб бўлади.
| Тиш абссесси | |
|---|---|
|
Кариэсга учраган тиш. Тиш илдизи атрофида периапикал абссесс ҳосил бо'лган. | |
| Тиш касаллиги |
Классификацияси
Тиш абссессининг асосий турлари:
• Периапикал абссесс – маҳаллий инфексиянинг тиш илдизи учида ёки атрофида бўлиши. Сурункали кечади.
• Периодонтал абссесс – тишнинг периодонт қисми зарарланиши.
• Гингвиал абссесс – Тиш милкининг зарарланиши. Тишнинг ўзи ёки периодонтга таъсири ёқ.
• Перикоронал абссесс – тиш тожини ўраб турадиган юмшоқ тўқималарнинг зарарланиши[1].
Симптомлари

Беморларнинг асосий шикояти тишларда доимий ва ўткир оғриқ бўлиб, иссиқ, совуқ ва босим таъсирида оғриқ кучайиши билан тавсифланади. Касалланган тиш атрофи тўқималари шишган ва сезгир бўлади. Шишлар тиш милки, тиш илдиз атрофи ва яноқларда ҳам кузатилади. Ўткир абссесс бошланишида тишларда шиш бўлгани билан оғриқсиз кечиши мумкин. Бундай ҳолатларда беморнинг бефарқлиги касалликнинг сурункали тарзда кечишига олиб келади. Сурункали касалликда шиш атроф тўқималарга ҳам тарқай бошлайди. Тиш абссесси суякни тешиб чиқиб, бошқа тўқималарга тарқалиши, юз териси остида маҳаллий шиш юзага келтириши мумкин. Баъзи ҳолатларда бўйиндаги лимфа безларига ҳам тарқалиб, касаллик жиддийроқ тус ола бошлайди. Бемор касалланган тишдан инфексия тарқалган юз соҳасигача кучли оғриқ ва ноқулайлик ҳис қилади[2] .
Оқибатлари

Вақтида бартараф этилмаган абссесс борган сари ёйилиб, юз суякларигача тарқалади ва остеомиелит, селлулит каби касалликлар билан боғланиб кетиши мумкин. Абссесс тарқалишда қаршиликлар энг кам йўллардан боради. Яъни абссесс суюқлиги бошқа тўқималарга сизиб чиқаркан тишнинг жойлашиш жойи, суяк, мушак ва фассияларнинг қалинлигига қараб ҳаракатланади. Шу сабаб организм ва иммунитет кучли бўлиши инфексион касалликлар авж олишининг олдини олади. Касаллик оғирлигига қараб бемор янги даво чоралари билан даволаниши ёки касалхонага ётқизилиши талаб қилинади. Зудлик билан касалхонага ётқизилиши керак бўлган ҳолатларга абссесснинг сурункали даврида келиб чиқадиган касалликлар: Лудwиг ангинаси, нафас йўлларининг беркилиб қолиши, эндокардит, менингит кабилар киради[3].
Диагностикаси
Даволаш амалиётида периодонтал абссесс ва периапикал абссесс учун алоҳида даво чоралари қўлланади. Периодонтал абссессда йиринг периодонтал эгатлар орқали чиқарилади. Периапикал абссессда эса тиш учига яқин жойдан парулис орқали чиқариб юборилади[4]. Периодонтал абссессда оғриқдан олдин шиш кузатилади, периапикалда эса аввал кучли оғриқ бошланади. Тиш рентгенограммасида дастлабки босқичларда абссесс ўчоғи намоён бўлмайди, кейинчалик ўчоқ ҳамда абссесснинг ҳолатини яққол кўриш мумкин[4].
Давоси
Тиш абссессини даволаш инфексия ўчоғини бартараф қилишга қаратилади. Одатда антибиотиклар ва дренажлаш яхши самара беради[5]. Бундан ташқари зарарланган тишни қайта тиклаш учун илдиз канали терапияси ўтказилиши мумкин. Қайта тикланмайдиган ҳолатларда тиш олиб ташланади. Катталашмаган абссесслар тиш илдизини тозалаб, ўрнини тўлдириш билан даволанади[6].
Манбалар
- ↑ Рапини, Роналд П.; Бологниа, Жеан Л.; Жориззо, Жосепҳ Л.. Дерматологй: 2-Волуме Сет. Ст. Лоуис: Мосбй, 2007. ИСБН 978-1-4160-2999-1.
- ↑ „Фистулас“. медлинеплус.гов. Қаралди: 2022-йил 18-ноябр.
- ↑ „Фистулас“. медлинеплус.гов. Қаралди: 2022-йил 18-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 Фан, Катҳлеэн ФМ; Жонес, Жудитҳ. ОСCЕс фор дентистрй, 2нд, неw анд упдатед, 2нд: ПасТест Лтд., 2009 — 68-бет. ИСБН 978-1-905635-50-4.
- ↑ „Дентал абсcесс - Манагемент“. Cлиниcал Кноwледге Суммариэс. 2011-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 1-март.
- ↑ Невилле, Брад W.. Орал анд Махиллофаcиал Патҳологй, 1ст, Саундерс, 1995 — 104–5-бет. ИСБН 978-1-4160-3435-3.