Тиша Леа Вентурини-Ҳоч (1973-йил 3-мартда туғилган) — собиқ америкалик футболчи ва ҳозирги соғлиқни сақлаш миллий вакили[1]. У 1996-йилда Атланта Олимпиадасида олтин медал соҳиби ва 1999-йилда АҚШда бўлиб ўтган ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жаҳон чемпиони бўлган.

Тиша Вентурини
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Тиша Леа Вентурини-Ҳоч
Таваллуд санаси 1973-йил 3-март (1973-03-03) (53 ёш)
Таваллуд жойи Модесто, Cалифорниа, АҚСҲ
Бўйи 5 фт 6 ин (1.68 м)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
Сан Жосе CйберРайс
1998 Делаwаре Гениэс
Бай Ареа CйберРайс
Миллий терма жамоа
1992—2000 АҚСҲ 132 (44)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ёшлик йиллари

У Калифорниянинг Модесто шаҳрида туғилган ва Грейс М. Девис ўрта мактабида ўқиган.

У Шимолий Каролина университетида ўқиган ва Тар Ҳеэлс аёллар футбол жамоасида ўйнаган. Тар Ҳеэлс жамоаси аъзоси сифатида у 1991, 1992, 1993 ва 1994-йилларда НCАА чемпиони бўлган[2]. У 1995-йилда мамлакатнинг энг яхши футболчиси сифатида Ҳонда Спорц мукофотини қўлга киритган[3][4].

Карераси

Вентурини (ўртада) Тиффенй Милбретт билан (чапда) Сент-Луисда 1998-йил

Вентурини Сан-Хосе CйберРайс, Делавер Гениэс ва Бай Ареа CйберРайс жамоалари учун W-лигасида профессионал футбол ўйнаган.

Вентурини спорт турида барча бешта унвонга эга бўлган ягона спортчидир1) Шимолий Каролина университетида коллеж чемпиони,2) Шимолий Каролина университетида тўрт карра НCАА миллий чемпиони,3) 1999-йилги Жаҳон кубоги чемпиони,4) 1996-йилги Олимпиада олтин медали совриндори,5) 2001-йилда Бай Ареа CйберРайс бўйича профессионал чемпион.

Халқаро карера

Фаолияти давомида Вентурини Америка Қўшма Штатлари шарафини 132 та ўйинда ҳимоя қилган ва 44 та гол урган. Ҳозир у америкалик аёллар тўпурарлари орасида ўнинчи ўринни эгаллаб турибди. У 1996-йилда Атлантада бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медал билан тақдирланган ва 1999-йилда АҚШ мезбонлик қилган ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жаҳон чемпиони бўлган. Вентурини ўз жамоаси билан 1995-йилда Швецияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.

Икки ФИФА аёллар жаҳон чемпионатида : Швеция 1995 ва АҚШ 1999 ; ва битта Олимпиада : Атланта 1996 Тиша Вентурини 13 та ўйин ўтказди ва 7 та гол урди[5].

Халқаро майдондаги голлар

Рақ. Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 06.06.1995 Стрöмваллен, Гäвле, Швеция </имг> Хитой ПР 1 — 0 3-3 1995-йил ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати
2. 13.06.1995 </имг> Япония 4 — 0 4-0
3. 17.06.1995 </имг> Хитой ПР 1 — 0 2-0
4. 21.07.1996 Cитрус Боwл, Орландо, Америка Қўшма Штатлари </имг> Дания 1 — 0 3-0 1996-йил ёзги Олимпия ўйинлари
5. 23.07.1996 </имг> Швеция 1 — 0 2-1

Мураббийлик карераси

Вентурини ТеамФирст Футбол Академиясини ривожлантириш учун миллий терма жамоанинг собиқ футболчилари Миа Хамм ва Кристине Лилли билан ҳамкорлик қилди. ТеамФирст бутун Қўшма Штатлар бўйлаб ёшлар футбол машғулотларини ўтказади.

Шахсий ҳаёти

Вентурини чанғида учишни, китоб ўқишни ва карта ўйнашни яхши кўради.

Манбалар

  1. ↑ „соccер профиле: Тиша Вентурини“. 3-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июн 2022-йил.
  2. ↑ „соccертимес.cом У.С. Теамс Вентурини паге“. 3-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июн 2022-йил.
  3. ↑ „Синcлаир Таббед Ҳонда Аwард Финалист“ (инглизча). wccспорц.cом. Қаралди: 20-март 2020-йил.
  4. ↑ „Соccер“ (эн). CWСА. Қаралди: 16-апрел 2020-йил.
  5. ↑ „ФИФА Плаер Статистиcс: Тиша ВЕНТУРИНИ“. ФИФА. 28-феврал 2008-йилда асл нусхадан архивланган.