Тишли бирикма, шлицали бирикма — ариқчалари (ўйиклари) ва унга мое тишлари (чиқиқлари) бўлган икки детал (вал) бирикмаси. Тишларнинг шаклига қараб, тўғри ёнли, эволвентали, майда тишли (учбурчак); иш шароитига кўра, қўзғалувчан (сирпанувчан) ва қўзғалмас хилларга бўлинади. Тишли бирикма автомобил ва станокларнинг узатмалар қутисида, редуктор ва бошқа механизмларда ишлатилади.