Tishli kitlar
Тишли китлар (Одонтоcети) – китларнинг кенжа туркуми. Танасининг узунлиги 1,2–20 м. Тишли китлар тишсиз китлараан 1—240 тагача тиши бўлиши билан фарқ қилади. Бурун тешиги битта. Бош суягининг юз қисми асимметрик бўлиб, пастки жағ калла суягидан калта, унинг олдинги қисми ҳаракациз бириккан. Тишли китларнинг асосий мўлжал олиш (чамалаш) усули – эхолокация. Эшитиш ва товуш органлари яхши ривожланган. Эхолокация ва эшитиш орқали ўзаро боғланади, озиғини топади ва сув остида мўлжал олади. Тишли китлар мураккаб товуш сигналларидан ҳам фойдаланади. 74 тури ва 4 оиласи: кашалотлар, ўткир тумшуқлилар, дарё делфинлари, делфинлар бор. Кўпчилиги гала бўлиб яшайди. Деярли ҳамма денгиз ва океанларда тарқалган. 2—6 ёшда жинсий етилади. Балиқ, бош оёкли моллюскалар ва қисқичбақасимонлар билан озиқланади. Баъзи турлари овланади. Кашалот, косатка, оқ биқинли делфин ва бошқаларнинг ёғи, спермацети ҳамда гўштидан фойдаланилади. Кўпгина турларининг сони кескин камайган. Бир қанча турлари Халқаро Қизил китобга киритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |