Брекетлар

Тишсим ёки Брекет — тишларни тўғрилаш мақсадида ишлатиладиган ортодонтик ечилмайдиган қурилмалардир. Одатда очиқ тишлов, тиш орасидаги очиқликлар, чуқур тишлов, қарама-қарши тишлов ва бошқа турли тиш ва жағ билан боғлиқ нуқсонларни тўғрилашда қўлланади. Бундан ташқари, брекетлардан бошқа ортодонтик аппаратлар билан бирга танглай ёки жағларни кенгайтиришда ҳам фойдаланилади.