Tishsiz kitlar
Тишсиз китлар, мўйловли китлар (Мйстиcети) — китлар кенжа туркуми. Тишлари туғилмасдан олдин йўқолиб кетади (номи ҳам шундан). Улар ўрнида юқориги жағларда "кит мўйлови" деб аталган узун (20—450 см ли) шохеимон пластинкалар (360— 800 та) ривожланади. Пластинкалардаги қиллар ўзаро туташиб, сиздирувчи тўр аппарат (элак) ҳосил қилади. Озиқ (майда умуртқасизлар, планктон организмлар, майда балиқлар ва бошқалар) шу тўрдан сизилиб ўтади. Тумшуғи устида бурун тешиги жойлашган. Боши симметрик тузилган, узун тумшуқ (рострум) ҳосил қилади. Пастки жағлар бош қутисидан узунроқ, ён томонлари букилиб, юқори жағларни ўраб олади. Тишсиз китлар ҳозирги сут эмизувчиларнинг йириги (мас., кўк китнинг уз. 33 м, оғирлиги 160 т гача). Тишсиз китлар 3 оила (силлиқ китлар, йўл-йўл китлар, бўз китлар) 10—11 турга ажратилади. Океанларда кенг тарқалган, тропик океанларда, одатда, учрамайди. Мунтазам миграция қилиб туради. Кўпчилик Тишсиз китлар 3—5 та ҳайвонлардан иборат кичик туда бўлиб яшайди. Тишсиз китлар га гренландия кити, жануб кити, бўз кит, букри кит, финвал, сейвал, кўк кит ва бошқа киради. Кўплаб овлаш натижасида (ёғи, мўйлови саноатда ишлатилади) Шимолий Атлантикада Тишсиз китлар деярли қолмаган. Ҳозирги Тинч океан ва Жанубий ярим шардаги денгизларда учрайди. 1957-йилдан Гренландия кити, жануб кити ва бўз китлар, 1967-йилдан эса кўк китни овлаш ман этилган. 5 тури Табиатни муҳрфаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |