Tisiya
Тисия طيسيا | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Дараа |
| Округ | Дараа округи |
| Ноҳия | Босра ноҳияси |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Тисия (طيسيا) Сурия жанубида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Дараа муҳофазасига тегишли.
Тарихи
Қишлоққа яқин атрофдаги тоғлардан дарзийлар ҳайдаб юборган маҳаллий ҳавронлик араб насронийлар асос солишган[1]. 1993-йилда қишлоққа дарзийлар ҳужум қилган[2].
Демографияси
Қишлоқ аҳолисининг асосий қисмини Антиохия юнон православ черковига мансуб насроний араблар ташкил этади. Қишлоқнинг асосий оилалари Даҳдал, ал-Эид, ал-Ҳанат, ал-Авабда, ал-Ҳана, ал-Жавабрҳ ва Увайс оилаларидир. ХХ аср давомида қишлоқ аҳолисининг кўп қисми бошқа жойларга кўчиб кетган бўлиб, уларнинг авлодлари ҳозирда, асосан, Суриянинг Дамашқ, Дараа ва Ҳалаб шаҳарларида ҳамда Иорданиянинг Амман шаҳрида истиқомат қилмоқда. 2010-йилда қишлоқ аҳолиси 500 киши атрофида эди[3].
Бинолари
Қишлоқ марказига яқин жойда нотекис тошлардан қурилган кичик қадимий черковнинг қолдиқлари сақланиб қолган[1]. Маҳаллий черков Авлиё Георгега бағишланган бўлиб, унинг ичида турли хил мозаикалар мавжуд.